0

15 соат операция қилинган бемор ва донор-аканинг аҳволи қандай? Шифохонадан KUN.UZ махсус репортаж

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 17/02/2018, 21:49
  • Просмотров: 144

Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида қатор ислоҳотлар ўтказилмоқда. Аҳолининг саломатлигини яхшилаш, касалликлар профилактикаси ва тиббиёт ходимларининг малакаларини ошириш йўлида қатор ишлар қилинмоқда. Шундай хайрли ишлардан бири Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва топшириғи билан мамлакат тиббиёти тарихида илк бор органлар трансплантацияси бўйича замонавий операцияларни амалга ошириш бошлангани бўлди. Ҳозирда соҳа фаолиятининг ҳуқуқий асоси мустаҳкамланмоқда.

Ўтган йилдан бошлаб Академик Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказида яқин қариндошлар ўртасида буйрак кўчириб ўтказиш бўйича операциялар муваффақиятли ўтказиб келинмоқда. Минглаб юртдошларимиз бу марказга жигар хасталиги билан мурожаат қилишган ва уларнинг аксарияти шифо топган, баъзилари касаллик натижасида ҳаётдан кўз юмган.

Куни кеча юртимизда оламшумул воқеа содир бўлди - ушбу жарроҳлик марказида Ўзбекистонда илк бор жигар трансплантацияси жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бу бугунги кундаги тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар самараси натижасидир.

Паркентлик 26 ёшли бемор Убайдулла Дадахўжаев узоқ йиллардан бери жигар циррози хасталигидан азият чекарди. Унинг аҳволи кундан-кунга ёмонлашар ва дори-дармонлар билан даволаш деярли имконсиз даражага келганди. Шифокорларимиз ўз маҳорати, билим ва амалий тажрибаси билан бир инсон ҳаётини сақлаб қолишди ва бу билан минглаб беморларга умид бағишлашди.

Тиббиёт фанлари доктори Миршавкат Акбаровнинг сўзларига кўра, бирор мамлакат тиббиёт даражасини унда трансплантация амалиёти йўлга қўйилган ёки қўйилмаганидан билса бўлади. Яқин кунларгача Ўзбекистонда органлар трансплантацияси тўғрисидаги қонун йўқ эди, бу эса бундай амалиёт ўтказиш ҳуқуқи бўлмаган дегани. Президентнинг саъй-ҳаракатлари натижасида шундай ҳуқуқий асос пайдо бўлди.
 
Миршавкат Акбаров

"Биз тахминан 15 йил илгари трансплантацияга тайёргарлик кўришни бошлаганмиз. Қонун йўқлиги учун ҳар йили рухсат берилишини кутар эдик. МДҲ давлатларидан Россия, Украина, Беларусь, ҳатто қўшни Қозоғиситон ва Тожикистонда органлар трансплантацияси биздан аввалроқ йўлга қўйилди. Тегишли қонун йўқлиги сабаб бу борада бироз орқада қолгандик. Бироқ бугун фахр билан айтиш мумкинки, ҳозирга қадар Академик Воҳидов номидаги ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази томонидан 80 га яқин буйрак трансплантацияси ўтказилди", - дейди у.

Унинг сўзларига кўра, уч кун аввал РФнинг энг трансплантация ривожланган маркази - В.И.Шумаков номидаги Трансплантология институтининг академик Готье бошчилигидаги тажрибали олимлари ўзаро келишувлар асосида таклиф қилинган. Биринчи операция янада муваффақиятли чиқиши учун бу борада катта тажрибага эга олимлар билан ишга киришишга қарор қилинган ва жуда мураккаб жигар трансплантацияси амалга оширилган. Таъкидланишича, барча органлар орасида айнан жигар трансплантацияси энг мураккаби ҳисобланади.

"Биз ҳозир яқин қариндошлардан жигарнинг бир бўлагини олиб ўтказиш ҳақида гапиряпмиз. Бизда ҳозирча мурдадан жигарни трансплантация қилиб ўтказиш йўлга қўйилмаган, Умид қиламизки, яқин келажакда мурдадан органлар трансплантациясига ҳам рухсат этилса, операция (яқин қариндошлардан кўчириб ўтказилган орган бўлакларига) нисбатан осонроқ кечади", - дейди доктор.

Миршавкат Акбаровнинг қайд этишича, юқоридаги икки трансплантация усули ҳам дунёдаги энг мураккаб операция турларига киради ва ўрта ҳисобда 40-50 минг доллардан 150-200 минг долларгача нархланади. Бу жуда кўп омилларга боғлиқ. Бу жарроҳлик амалиётидан аввал жуда кўп ускуналар, жиҳозлар сотиб олинган, ҳатто россиялик меҳмонлар ҳам шароитларни кўриб ҳайрон қолган. Шу боис операциянинг ўзи оғир кечган бўлса-да, шарт-шароитлар борасида муаммолар бўлмаган.
 
Операция жараёни

"Албатта, бу операция салкам 15 соат давом этди. Операция ўзи уч босқичдан иборат. Биринчиси - беморнинг яқин кишисидан, бу ҳолатда беморнинг акасидан жигарнинг катта - ўнг томондаги бўлаги олинди, бу жараённинг ўзига 4-5 соат керак бўлади. Иккинчиси - беморнинг касал жигари бутунлай олиб ташланди, бунга ҳам 5-6 соат вақт кетади. Тайёргарликлардан (жигар кўп марта ювилганидан) кейин жигар хасталанган органнинг ўрнига ўтказилди. Бу гапиришга осон, бироқ жуда мураккаб ва узоқ жараён", - дейди шифокор.

Унинг айтишича, операция муваффақиятли ўтган ва бугунга келиб донор - соғлом аканинг аҳволи кутилганидан-да яхши, у палатага ўтказилган. Шу билан бирга жигар кўчириб ўтказилган беморнинг аҳволи ҳам яхши - унинг биокимёвий таҳлил натижалари, умумий қон таҳлиллари кўрсаткичлари яхши томонга ўзгариб бормоқда, у юришни бошлаган, ошқозон-ичак тракти фаолияти тикланган. Шифокор унинг яқин кунларда оиласи бағрига соғлом фарзанд бўлиб қайтишига умид билдирди.

"Бутун оила жигар циррози натижасида фарзандини йўқотиш хавфи бўлган фожиадан қутулди. Албатта, бемор узоқ реабилитацияга муҳтож бўлади. Уни маҳаллий тиббиёт бирлашмаси ўз вақтида патронаж хизмати кўрсатиб, дори-дармонларни вақтида бериб, уларни кузатиб туришдан ташқари, укасига жигар бўлагини берган ака бизнинг кузатувимизда бўлади ва ўйлаймизки, келажакда соғлом фарзанд бўлиб, халқимизга хизмат қилади", - деди шифокор.

KUN.UZ мухбири Хуршид Далиев донор-ака ҳолидан хабар олиб, унинг ҳам суҳбатини олишга муваффақ бўлди. "Операциянинг эртаси куниёқ юриб кетдик. Мен анча яхшиман. Укам ҳам яхши, ўзи бемалол ҳаракатланяпти".

Аканинг сўзларига кўра, у жигарни бериш қарорига келганда фақат яхши томонини ўйлаган, ҳозирда ака-ука шифокорлар назорати остида.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |