2016 йилнинг июль ойида Пайғамбар Масжидини портлатишни ташкиллаштирган террорчи йўқ қилинди » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

2016 йилнинг июль ойида Пайғамбар Масжидини портлатишни ташкиллаштирган террорчи йўқ қилинди

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 08/01/2017, 19:32
  • Просмотров: 123
7 январь куни Ар-Риёдда ўтказилган махсус операция вақтида йўқ қилинган жангарилардан бири июль ойида Муҳаммад (с.а.в) масжидида бўлган теракт ташкилотчиларидан бири эканлиги айтилди. Бу ҳақда Саудия Арабистони ИИВ хабарига асосланиб, SPA агентлиги хабар бермоқда. Июль ойида бўлган мазкур терактни худкуш-террорчи амалга оширган бўлиб, бунинг оқибатида беш киши ҳалок бўлган, тўрт киши оғир яраланган эди. Портлаш автомобиллар турар-жойида содир этилган. Ўлдирилган жангари мамлакатдаги энг хавли жиноятчилардан бири бўлган. У портловчи моддалар ясаш бўйича мутахассис, шунингдек, террорчиларни танлаш ва тайёрлаш ишлари билан ҳам шуғулланган. Маълумотларга кўра, пойтахт шимолида ўтказилган махсус операция вақтида икки террорчи йўқ қилинган ва мамлакатда содир этилиши эҳтимоли бўлган терактнинг олди олинган.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |