36 ёшли ўзбек олими Эйнштейннинг тахминларини амалда исботлади » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

36 ёшли ўзбек олими Эйнштейннинг тахминларини амалда исботлади

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 29/04/2018, 18:11
  • Просмотров: 18

Дунё олимларининг олиб борган қатор изланишлари натижасига кўра, физика фанига оид ажойиб янгилик physics.aps.org нашрида эълон қилинди. Шуниси қувонарлики, ушбу илмий изланиш муаллифи - ҳамюртимиз, физика фанлари доктори Фаррух Фаттоев! 

36 ёшли олимнинг илмий изланиши гравитациявий тўлқинларнинг ядро устидаги нур сочишига оид бўлиб, синов натижалари нейтрон заррачалари ичида жойлашган зич ядро моддаларини тасвирлаб берувчи LIGO ва VIRGO томонидан кузатилган. 100 йил олдин Эйнштейн тахмин қилган граватацион тўлқинларни бугунга келиб ўзбекистонлик Фаррух Фаттоев бошчилигидаги илмий гуруҳ исботлади! 

Мазкур илмий иш доктор Фаттоевнинг халқаро миқёсдаги 19-мақоласи бўлиб, у бундан аввал ЎзФА Ядро физикаси институти, Ҳиндистоннинг Пуна Назарий физика маркази, Италиянинг Trieste университети, АҚШнинг Флорида ва Техас университетларида фаолият олиб борган. Айни вақтда Фаррух Фаттоев Индиана университетида илмий изланишларини давом эттирмоқда. 

Фаррух Фаттоев - оилали, 3 нафар фарзанднинг отаси. Турмуш ўртоғи Зебо Фаттоева – ҳуқуқшунос, ҳозирда Индиана университетида докторлик даражасини олиш учун таҳсил олмоқда. Таъкидлаш жоизки, Фаррухнинг отаси - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, физика фани педагоги Абдужаббор Фаттоевдир. 


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |