0

АҚШ-Хитой: Савдо урушида илк зарбалар берилди

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 06/07/2018, 23:15
  • Просмотров: 18

Хитой ҳар қандан америка божларига жавоб қайтаришга тайёр.

 

Аввалроқ, Трамп Хитой маҳсулотларига 25 фоизли оширилган бож жорий қилиш қилгани ҳақида хабар берган эдик. Хитой бу қарорга аналогик тарзда жавоб қайтарган эди.
 
Бугун, 6 июль куни АҚШ президенти Дональд Трампнинг Хитой товарларига 25 фоизли бож жорий қилиш ҳақидаги қарори кучга кирди. Божлар қиймати 34 миллиард долларга тенг.
 
АҚШ раҳбарининг фикрича, янги бож чоралари Хитой билан маҳсулот айирболашдаги дефицитни (йилига 500 миллиард долларга тенг) қоплашга ёрдам беради. Трамп яна 200 миллиард долларга тенг оширилган бож жорий қилиш устида иш борётганини таъкидлаган.
 
Хитой ҳукумати АҚШга жавобан 800 та америка товарларига 34 миллиардга тенг қўшимча бож белгилади. Натижада икки энг йирик иқтисодиётга эга давлат ҳисобни тенглаштириб, савдо урушидаги илк зарбани берди.
 

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |