АҚШ Сурияга 10 йил “ишсиз ётган” ракеталар билан зарба берган » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

АҚШ Сурияга 10 йил “ишсиз ётган” ракеталар билан зарба берган

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 15/04/2018, 00:03
  • Просмотров: 16

АҚШ Суриядаги ҳарбий ва фуқаролик объектларига зарба бериш вақтида илк бор жанговар вазиятда AGM-158 JASSM синфидаги қанотли ракеталарни қўллаган. Бу ҳақда The Drive хабар бермоқда. 

Нашр ихтиёрига бир нечта шундай ракета Сурияга ҳужумда иштирок этган стратегик бомбардимончиларга юкланаётгани тасвирланган сурат тушган. “Бу эса ушбу қуролнинг илк жанговар қўлланишини англатади”, деб тушунтирганлар портал муаллифлари.

B-1B қаердан парвоз қилгани маълум қилинмаган, бироқ CNN’нинг ёзишича, апрелда бу бомбардимончилар Қатардаги Ал-Удайд авиабазасида пайқалган.

АҚШ ҳужум вақтида стратегик авиациядан ташқари, “Томагавк” қанотли ракеталарига эга кемалардан фойдаланган. Ҳужумда АҚШга Tornado самолётлари билан Буюк Британия ва флот, Rafale ва Mirage қирувчи самолётлар ҳамда ёқилғи қуювчи самолётлар ва “учар радарлар” билан Франция ёрдам берган.

AGM-158 JASSM ракеталари АҚШ қуролланишида 2009 йилдан бери туради. Бу ракеталар Австралия, Польша ва Финляндияга экспорт қилинган. Бу ракеталарни лойиҳалаш 1995 йилда, ишлаб чиқариш 1998 йилда бошланган. Ракеталарни F-15, F-16 қирувчи ва F/A-18 қирувчи-штурмчи самолётлари олиб юриши мумкин. AGM-158A JASSM’нинг асосий модификацияси учиш узоқлиги 370 кмни, илғор варианти AGM-158B JASSM (ER)’ники 1000 кмни ташкил қилади. Бундай ракетанинг бир донаси модификациясига кўра 850 минг доллардан 1,35 млн долларгача туради.


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |