Ҳайкалга сиғинган кофирлар шунда. » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

Ҳайкалга сиғинган кофирлар шунда.

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 08/06/2018, 18:47
  • Просмотров: 9

Тушимда жаханнам аҳлини кўрдим... 

Қўрқувдан кўзимдан ёш оқди дув-дув. 

Шундан буён юрак санчийди э, воҳ! 

Томоғимдан ўтмай қолди хатто сув. 

 

Тушимда жаханнам аҳлини кўрдим... 

Ҳолатим тасвирин қилишим мушкул. 

Гунохкор бандалар, осий кимсалар, 

Оловда қоврилиб кетибди буткул. 

 

Тушимда жаханнам аҳлини кўрдим... 

Илонларга емиш унда бир хотин. 

Билсам-ки зинокор эмиш у аёл, 

Энди жаханнамга бўлибди ўтин. 

 

Тушимда жаханнам аҳлини кўрдим... 

Тарозидан урган кимса солар дод. 

Бўғзи тўла ахлат, жиғилдони қум, 

Бўғиқ товуш ила қиларди фарёд. 

 

Тушимда жаханнам аҳлини кўрдим... 

Порахўрга кишан симли чиғириқ. 

Тўнғизлар танасин ғажийди бирдай, 

Унинг йиғисида ғалат қичқириқ. 

 

Тушимда жаханнам аҳлини кўрдим... 

Ароқхўр кўксидан қоқилган ерга. 

Оғзига қуйилар шайтон пешоби, 

Танаси ўлжамиш баҳайбат шерга. 

 

Тушимда жаханнам аҳлини кўрдим... 

Бир зиқна бой ночор турарди, хайҳот! 

Туяқуш сифатли махлуққа у ем, 

Сабаби, бермаган эмиш хеч закот. 

 

Тушимда жаханнам аҳлини кўрдим... 

Оқпадар олчоқнинг азоби дахшат! 

Қозон тўла ёғда қоврилар эди, 

Отага тик боққан бандаи бебахт. 

 

Тушимда жаханнам аҳлини кўрдим... 

Сийнасидан сихга тортилган аёл. 

Боласи болалар уйида ўсган, 

Шу сабаб бошида шу азоб, шу ҳол. 

 

Тушимда жаханнам аҳлини кўрдим... 

Тилидан осилган бунда бенамоз. 

Кечирим сўрашга айланмас тили, 

Соқов кимса каби соларди уввос. 

 

Тушимда жаханнам аҳлини кўрдим... 

Ватанга хиёнат қилган бир хойин. 

Танаси оловда, ўзи тошбўрон, 

Дўзах ахли ичра қадри бир тийин 

 

Тушимда жаханнам аҳлини кўрдим... 

Ёлғончи, чақимчи, судҳўрлар бунда. 

Етимга зулм қилган, ўликка ўкирган, 

Ҳайкалга сиғинган кофирлар шунд


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |