Анқарадаги учрашувда Сурия масаласи бўйича баёнот берилади » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

Анқарадаги учрашувда Сурия масаласи бўйича баёнот берилади

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 03/04/2018, 00:46
  • Просмотров: 22

Россия, Эрон ва Туркия президентлари Владимир Путин, Ҳасан Руҳоний ва Ражаб Тоййиб Эрдўған 4 апрель куни Анқарада ўтказиладиган саммит якунларига кўра, Суриядаги вазият бўйича қўшма баёнот беришади.

«Барчамиз кутаётганимиздек, давлатлар раҳбарлари Суриянинг суверенитети ва мустақиллиги қўллаб-қувватланган, ҳудудий яхлитлигига урғу қаратилган қўшма баёнот билан чиқишади. Бу энг муҳим масала», деган журналистларга Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда баёнот матни устида иш олиб борилмоқда.

Саммит кун тартиби ҳақида гапирар экан, Россия президенти ёрдамчиси уч томонлама саммит бўйича келишувга эришилган Сочи саммити вақтидаги муҳокамаларнинг амалиёти кўриб чиқилишини билдирган.

Бундан ташқари, сиёсатчилар Сурияда ўт очишни тўхтатиш бўйича бошқа чоралар устида тўхталади.

Ушаковнинг сўзларига кўра, саммитдан олдин Россия президенти Эрон президенти билан алоҳида учрашув ўтказади. Унда икки давлат муносабатларидаги кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинади, Эрон ядровий дастури бўйича фикрлар алмашилади, Бешинчи Каспий саммитига тайёргарлик кўриш ҳамда Суриядаги вазият кўриб чиқилади.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |