Австрияда масжидлар ёпилиб, имомлар мамлакатдан чиқариб юборилади » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

Австрияда масжидлар ёпилиб, имомлар мамлакатдан чиқариб юборилади

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 08/06/2018, 20:00
  • Просмотров: 14

Австрия Ички ишлар вазирининг сўзларига кўра, икки имомнинг яшаш учун рухсатномаси бекор қилинган.

 

Австрия ҳукуматининг маълум қилишича, хорижий молиявий ёрдам олишда гумон қилинган имомлар мамлакатдан чиқариб юборилади.
 
Шунингдек, маҳаллий диний араб ташкилоти бошқарувидаги олтита, Европадаги Турк-ислом маданий бирликлари ассоциацияси бошқарувидаги битта масжид ёпиб қўйилади.
 
Австрия Ички ишлар вазири Герберт Киклнинг сўзларига кўра, икки имомнинг яшаш учун рухсатномаси бекор қилинган, яна беш нафарининг рухсатнома олиши учун ҳужжатлари қабул қилинмаган. Бу чоралар ҳаммаси бўлиб 60 нафар имомга алоқадор. Шулардан 40 нафари Турк-ислом маданий бирликлари ассоциациясига боғланган.
 
Текширувлар Турк-ислом маданий бирликлари ассоциацияси бошқарувидаги масжидлардан бирида олинган суратлар тарқалгач, бошланган.
 
Биринчи жаҳон урушидаги жанг саҳнасини кўрсатилган суратларда болалар ўлган одамга ўхшаб ерга ётиб олган ва устига Туркия байроғи ёпилган. 


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |