«АвтоВАЗ» Lada Priora ва Kalina ишлаб чиқаришни тўхтатади » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

«АвтоВАЗ» Lada Priora ва Kalina ишлаб чиқаришни тўхтатади

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 08/06/2018, 11:57
  • Просмотров: 10

«АвтоВАЗ» компанияси раҳбариятининг хабар беришича, Lada Priora ва Kalina автомобилларини ишлаб чиқаришдан олиш бўйича режалар бор. Бу ҳақда «Ведомости» компания ўз сотувчилари орасида тарқатган хатга асосан хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, бу маркадаги автомобилларни ишлаб чиқаришдан июль ойида олиб ташлаш режалаштирилмоқда. Бу билан, хусусан, Lada Priora’нинг июль ойига мўлжалланган ишлаб чиқариш режаларида йўқ экани тушунтирилади.

Шунингдек, июль ойига мўлжалланган ишлаб чиқариш режасида Granta ва Kalina моделлари ҳам йўқ. Таъкидланишича, компания раҳбарияти рестайлингга қадар бўлган моделлар ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда ҳамда уларни X-йўналишида тақдим этишга тайёргарлик кўрмоқда.

Lada Priora’ни ишлаб чиқариш 2007 йилда бошланди, у бир қанча вақт давомида Lada моделидаги автомобиллар сотуви рейтингларида юқори поғоналарни ҳам эгаллаб келди.


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |