0

Барча учун иш: Facebook 40 дан ортиқ мамлакатдаги бўш иш ўринлари ҳақидаги эълонларни тақдим этади

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 02/03/2018, 22:58
  • Просмотров: 143

Facebook бир йил аввал АҚШ ва Канададаги компанияларга ходимларни излашга доир эълонларни жойлаштириш, изланувчиларга эса бу эълонларга тўғридан-тўғри ижтимоий тармоқ орқали жавоб бериш имкониятини тақдим этган эди. 28 февраль куни Facebook бу жиҳоз 40 дан ортиқ мамлакатга тақдим этилиши ҳақида эълон қилди.

Ижтимоий тармоқдан фойдаланувчи компаниялар ва одамлар бу функцияни бепул қўллаши мумкин бўлади, зеро унинг мақсади — маҳаллий бизнесга номзодларни яқин атрофдан топишга ёрдам бериш.

Мазкур функция ўтган йили йўлга қўйилганидан буён Facebook компанияларга мобил версия орқали вакансиялар ҳақида эълонлар жойлаштириш, мурожаатларни бошқариш ва суҳбат кунини белгилаш имконини берувчи опцияларни қўшди. Иш изловчилар ўзларига қизиқ бўлган бўш иш ўринлари ҳақидаги эълонлар тўғрисида хабар қилиш функциясини ўрнатишлари мумкин. Бу функцияни халқаро кўламда кенгайтириш Facebook'нинг персонал танловга йўналтирилган бошқа платформалар (Linkedin, Glassdoor ва Monster.com)га нисбатан аниқ позициясини мустаҳкамлайди.

Facebook сервиси кичик бизнесга мўлжалланган. АҚШдаги ишчи ўринларнинг тахминан ярми кичик бизнесга тўғри келади ва бу Facebook реклама бўлими учун катта аҳамиятга эга. 2,2 миллиард фойдаланувчига эга ижтимоий тармоқнинг машҳурлиги унга иш излаш жараёнининг расмий қисмини ўз зиммасига олиш имконини беради. Ҳозирнинг ўзданоқ Американинг ҳар тўртинчи фуқароси Facebook ёрдамида иш излагани ва топганини айтади.  Morning Consult компанияси томонидан мамлакат аҳолисининг 5000 нафар катта ёшли кишиси ўртасида ўтказилган онлайн-сўровнома шундан далолат бермоқда.

Иш излаш бўйича кенг омма орасида танилган сайтлар томонидан рақобат мавжудлигига қарамай, Facebook бепул ва оддий жараённи таклиф қилиш билан устунликка эга бўлишга эътибор қаратмоқда.

Ўтган йили Facebook'нинг реклама ва бизнес-платформа бўйича вице-президенти Эндрю Босуорт компания фирмалар ўз саҳифаларида бўш иш ўринлари ҳақидаги эълонларни бераётганини кўриб, ушбу функцияларни қўшишга қарор қилганини айтган.

Иш берувчилар номзодлар билан тўғридан-тўғри Messenger орқали боғланиб, суҳбат вақтини белгилаб олишлари мумкин.

"Ушбу функциянинг асосий хусусияти унинг фойдаланишда осонлиги ва бепуллигида. Бу 70 миллион компанияга бизнинг платформамиз орқали 2 миллиард хусусий фойдаланувчи билан боғланиш усулидир. Янги функцияга аллақачон старт берилган, биз шунчаки жараённи янада  соддалаштириш устида ишлаяпмиз", - деди Химел.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |