0

“Bloomberg”: Нефть нархида супер “сакраш” кузатилади

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 09/07/2018, 01:04
  • Просмотров: 12

Нефть ишлаб чиқарувчиларнинг аниқланган захиралари 2000 йилдаги билан солиштирганда 30 фоизга қисқарди.

 

Дунё мутахассислари геологик қидирув ишларига етарлича инвестиция ажратилмаслиги  бозорлардаги хомашёнинг камайишига, бу эса ўз навбатида нефть нархининг кўтарилишига сабаб бўлишини тахмин қиляптилар. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар бермоқда.
 
“Sanford C. Bernstein & Co” (SCB) компанияси мутахассислари бир баррель нефть нархи 150 долларгача кўтарилишини таъкидлаяпти.
 
Охирги йилларда нефть нархининг пасайиши сабабли компаниялар янги конлар қидиришга сарфланадиган пулларни акционерларга дивидент сифатида тўлаб келдилар. Натижада йирик нефть ишлаб чиқарувчиларнинг аниқланган захиралари 2000 йилдаги билан солиштирганда 30 фоизга қисқарди.
 
SCB таҳлилчиларининг фикрича, йигирма йил ичида Осиё аҳолиси бир миллиардга кўпаяди. Бу автомобилга бўлган талабни, шунингдек, авиа ва автомобиль ташувини кўпайтиради. Шу билан бирга, тайёрланиши учун нефть ишлатиладиган пластмасса маҳсулотларига талаб ошади.
 
“Етказиб беришдаги ҳар қандай узилиш супер “сакраш”га сабаб бўлади. Бу 2008 йилда кузатилган 1 баррелга 150 долларгача кўтарилишдан анча юқори бўлади”, дейилади хабарда.
 
Дунёдаги йирик инвесторлик банки “Bank of America Merrill Lynch” 2018 йил нефть дефицити 630 минг баррель, 2019 йилда эса суткасига 300 минг баррелни ташкил қилишини тахмин қилган.
 
Венесуэладаги инқироз, Эрон нефти экспортининг камайиши ва йирик ишлаб чиқарувчи давлатларнинг нефть ишлаб чиқаришни камайтириши дунё нефть бозорига зарба бўлгани таъкидланяпти.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |