0

Ботиржон Парпиев: «Ҳокимликлар имкониятдан унумли фойдалансин»

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 20/12/2017, 22:39
  • Просмотров: 194

2018 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи - шу мулкнинг бозор баҳосига яқин бўлган кадастр қийматидан келиб чиқиб белгиланади. Бундай ҳолатда, солиқ солиш балансининг ўсиши, яъни уй-жой кадастр нархини белгилаш ҳисобига, солиқ тўлови ортиб кетиши мумкин. Шу туфайли, Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Сенат ялпи мажлисида солиқ тўлаш ставкасини амалдаги 1,7 фоиздан 0,2 фоизга камайтиришни таклиф қилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар беради.

Бундан ташқари, ҳудудларнинг ижтимоий ҳолатидан келиб чиқиб, жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғига камайтирувчи коэффициент қўлланилади. Мисол учун, Хоразм вилоятида жойлашган уй учун олинадиган мол-мулк солиғи Тошкент шаҳрида жойлашган худди шундай уйга солинадиган шу турдаги солиқдан ўртача икки марта кам бўлади.

«Масалан, Тошкент шаҳри Буюк Ипак Йўли кўчасида жойлашган, 1989 йилда қурилган 9 қаватли, бетондан қурилган кўп қаватли уйда 3 хонали хонадоннинг бугунги кундаги инвентар қиймати 11,1 миллион сўмни ташкил этади. Шу қийматнинг 1,7 фоизида солиқ ундирилади, аммо Тошкент шаҳрининг Буюк Ипак Йўли кўчасида шундай уйни бу нархга ҳеч ким сотмаслигини бир жойга қўйинг, ҳаттоки туманларда ҳам мулк нархи бундай эмаслигини биламиз. Кадастр қиймати эса 113,7 миллион сўмни ташкил этади. 2017 йилда мазкур хонадоннинг мол-мулк солиғи 189,9 минг сўмни ташкил қилган. Таклиф этилаётган тартиб бўйича ушбу хонадоннинг 2018 йилга ҳисобланадиган мол-мулк солиғи суммаси 227,3 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилдагига нисбатан 20 фоизга ўсиши кутилмоқда», дейди Жамшид Қўчқоров.

Шу билан бирга маҳаллий ҳокимият раҳбарларига шундай ҳуқуқ бериляптики, мана шу солиқ ставкасини алоҳида шахслар учун 30 фоизгача камайтириш ё кўпайтириш имконияти мавжуд. Яъни туман ҳокимлигининг ўзи алоҳида бир фуқаро учун мазкур солиқ ставкасини 30 фоизгача камайтириб бериши мумкин. Кадастр қийматига қараганда уйнинг асл баҳоси қиммат бўлган хонадон эгаларига нисбатан солиқ ставкаси 30 фоизгача оширилиши мумкин.

Табиий савол пайдо бўлади: мол-мулк солиғидаги ўзгариш аҳоли турмуш даражасида қандай акс этади? Бу янгилик давлат бюджетига қанча қўшимча маблағни олиб келади? Kun.uz мухбири ана шу саволга жавоб қидирди.

Давлат Солиқ қўмитаси раиси Ботиржон Парпиевнинг таъкидлашича, айни пайтда ушбу солиқ туридан 22 триллиондан ортиқ маблағ тўпланади.

«Ўзгариш ортидан 239 миллиард сўм қўшимча маблағ тўпланади ва давлат бюджетига келиб тушади. Аммо маҳаллий ҳокимлик вакиллари ўзларига берилган имкониятдан самарасиз фойдаланса, солиқдан катта қарздорликни пайдо бўлишига сабабчи бўлади. Шунинг учун, ҳокимликлардан имкониятдан унумли фойдаланишини сўраб қоламан», дейди у.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |