Бразилиядаги йирик ЙТҲ оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

Бразилиядаги йирик ЙТҲ оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 08/06/2018, 11:44
  • Просмотров: 11

Бразилияда 5 май, шанба куни юз берган йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлди, яна 30 киши турли даражада тан жароҳати олди.

«РИА Новости» ахборотига таяниб, Xabar.uz ёзишича, ҳодиса Парана штатидаги катта йўлда юз берган — беморларни шифохонага олиб кетаётган автобус енгил машина билан тўқнашиб кетган.

Йўл полицияси маълумотларига кўра, енгил автомобиль қувиб ўтишга уринган, бироқ ўзининг ҳаракатланиш бўлагига қайтишга улгурмай, автобусга бориб урилган, оқибатда автобус ағдарилиб кетган.

Қурбонларнинг икки нафари енгил машина йўловчилари, қолган етти киши эса автобус салонида бўлгани айтилмоқда.


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |