Чекишни ташлашнинг антиқа усули » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

Чекишни ташлашнинг антиқа усули

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 08/06/2018, 12:14
  • Просмотров: 14

Америкадаги Пенсильвания университетининг бир гуруҳ олимлари профессор Скотт Халперн етакчилигида одамларни тамаки маҳсулотига бўлган эҳтиёжини йўқ қилиш, яъни, чекишни ташлашини таъминлашнинг антиқа усулини ўйлаб топишди. Изланишларда юз нафарга яқин хоҳловчилар иштирок этди. Олимлар уларни икки гуруҳга бўлишди. 

Биринчи гуруҳдагилар кашандаликдан халос бўлиш йўлида тиббиётда қўлланиладиган стандарт дорилардан фойдалана бошлашди. Иккинчи гуруҳга эса, пул ваъда қилишди. Аниқроғи, олти ой давомида тамаки маҳсулоти истеъмолидан тўлиқ воз кеча олса, мукофот сифатида 600 доллардан тарқатиладиган бўлди. Қарангки, натижа кутилганидек кечди. Дорилар ёрдамида зарарли одатни ташлашга уринганларга нисбатан пул ваъда қилинган гуруҳдагилар юқори натижага эришди.

Лекин бошқа олимлар бу усулни танқид ҳам қилиб ўтди. Уларнинг гапига кўра, мукофот ваъда қилинган гуруҳдагилар пулни олгач, яна сигаретга ёпишмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Ёки уларни кейинчалик ҳам қатъий назоратда ушлаб, қайта сигарет чека бошлаганлардан берилган пуллар ўн баробар қилиб қайтариб олиниши лозим.


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |