0

Диана Ягофарова 10 йиллик сукунатдан сўнг ўғиллари билан журналда чиқиш қилди

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 21/07/2018, 20:57
  • Просмотров: 67

Диана Ягофарова ўзини оилага баҳш этган. У икки ўғил фарзанд кўрган. Тахминимизча эгизаклар.

Диана Ягофарова. Ўзбекистонлик томошабинлар бу исмни яхши эслайди. Бундан 10 йил аввал “Супер келинчак” фильми орқали ўзбек кино санъатига кириб келиб, биргина роли билан машҳурликка эришган актриса кино соҳасида кўп иш қилишга улгурмай саҳнани тарк этганди.
 
Актриса Бахром Ёқубовнинг “Супер келинчак”, “Ичкуёв”, “Зирапча” номли фильмларида суратга тушган эди. Лекин “Зирапча” фильми катта экранларга чиқишига бир неча кун қолганда, Диана Ягофарованинг номақбул видеолари тарқалди. Ушбу видеодаги эркак эса режиссёр Бахром Ёқубов экани айтилди. “Зирапча” бор-йўғи бир марта, унда ҳам премьера куни катта экранларда намойиш этилди, холос.
 
Бўлиб ўтган воқеалардан сўнг актриса ҳам, режиссёр ҳам буткул кўринмай кетди. Бир неча йилдан кейин Бахром Ёқубов бошқа ижодкорлар номи остида ўз режиссёрлик ишларини тақдим этишни бошлади. Диана эса ўзбек йигитига турмушга чиққани ҳақида хабарлар тарқалди.
 
Анчадан буён номи ҳеч қаерда тилга олинмаётган Диана Ягофарова Ўзбекистонда чоп этиладиган журналлардан бирига интервью берди. Журналга жойлаштирилган суратлардан кўриниб турибдики, ўтган йилларда Диана Ягофарова ўзини оилага баҳш этган. У икки ўғил фарзанд кўрган. Тахминимизча эгизаклар.
 
Айни дамда ушбу журналдаги суратлар ижтимоий тармоқларда кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. 
 

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |