0

Фирибгар Ирландияда туриб, тошкентлик талабанинг 4000 долларини “ухлатди”

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 09/07/2018, 21:38
  • Просмотров: 16

У 21 май куни интернет орқали Украина Республикасида яшовчи номаълум шахс билан танишган.

 

Кеча, 8 июль куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туман ИИБга ўзини чув туширишига кўмаклашган талабадан ҳужжат келиб тушган. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабарбермоқда.
 
Ҳужжатга кўра, Чилонзор туманида яшовчи, Тошкент Давлат Педагогика университетининг талабаси З.С. шу йилнинг 21 май куни интернет орқали Украина Республикасида яшовчи номаълум шахс билан танишган.
 
Талаба З.С. Epica машинасини ҳарид қилиш учун Яккасарой туманида жойлашган банк орқали ўзининг номига Ирландия Давлатига “Money Gram” тизими орқали 4000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини юборгани, пул ўтказмаси квитанциясининг нусхасини эса интернет тармоғи орқали номаълум шахсга жўнатган.
 
Шундан сўнг номаълум шахс автомашинани тақдим этмай, алоқага чиқишни тўхтатган ва жорий йилнинг 22 май куни З.С. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан  чиқмаган бўлсада, юборган пулларининг ҳаммаси Ирландия давлати ҳудудида ечиб олинганлиги аниқлангани маълум қилинган.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |