0

ФВВ: Кучли иссиқ юрак уришини тўхтатиши мумкин

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 17/07/2018, 22:59
  • Просмотров: 25

Иссиқ об-ҳаво пайтида алкогол ичимликларини ичишни камайтириш лозим.

 

Кучли иссиқ об-ҳаво — бир неча кун давомида об-ҳавонинг ўртача ҳароратидан 10 ва ундан ортиқ градусга кўтарилиши билан тавсифланади. Бунда хавф инсонлар тана хароратини 37,1°Сга ошиши ёки иссиқлик алмашинувини бузилиши – тана хароратини 38,8°Сга яқинлашиши.
 
Узоқ вақт ёки кучли иссиқ об-ҳавода бўлиш иссиқ (офтоб, кун) уриши ёки юрак фаолиятини бузилишига олиб келиши мумкин. Терини қизариши, шиллиқ қаватларнинг қуриши ва кучли ташналик иссиқ (офтоб, кун) уриши симптомлари хисобланади. Ушбу симптомлар кузатилганда тиббий ёрдам кўрсатилмаса хушдан кетиш, нафас ва юрак тўхташи мумкин.
 
Иссиқ об-ҳаво пайтида саломатлик билан боғлиқ муаммоларни олдини олиш мақсадида, тамаки маҳсулотларини чекишни, алкогол ичимликларини ичишни, кучли жисмоний мехнат қилишни ва овқат истеъмол қилинишини камайтириш лозим.
 
Кучли иссиқ об-ҳавога тайёргарлик кўриш
 
Олдиндан ичимлик суви захираларини яратинг. Иссиқ об-ҳавога мос кийим-кечак, вентильятор, кондинционерларни тайёрлаб қўйинг. Агар сиз далада бўлсангиз чодир (чайла, капа) ҳамда қудуқлар кўриб қўйинг. Иложи борича электр ускуналар ишлаши учун автоном электр манбаини сотиб олинг. Ичимлик сувини тежаб ишлатинг. Ўзингиз ва оила аъзоларингизни иссиқ (офтоб) урганда тўғри ҳаракат қилишга ўргатинг.
 
Иссиқ об-ҳаво пайтида қандай ҳаракат қилиш керак
 
Иссиқ ҳаво таъсиридан сақланинг. Оч (оқ) рангдаги хаво ўтказадиган (иложи борича пахтадан тайёрланган) кийим-кечак ва бош кийим кийб юринг. Эстда тутинг, куйган тери терламайди ва совумайди. Кўчада шошмай юринг, кўпроқ сояда бўлишга харакат қилинг.
Кўпроқ суюқлик (сув) истеъмол қилиш. Суюқликни (сувни) тўғри истеъмол қилиш режими организмни яхши фаолият қилишига шароит яратади. Иссиқ об-ҳаво пайтида истеъмол қилинадиган сув миқдорини кўпайтириш лозим.
 
Бунда ширали ичимлик ёки ширин газланган ичимлик ўрнинга оддий сув билан организмдаги сув танқислигини бартараф этиш керак. Пиво ёки бошқа алкогол ичимликлар истеъмол қилманг, бу организмни умумий ҳолатини ёмонлашишига олиб келади. Иссиқ об-ҳаво пайтида соат 12:00 дан 16:00 гача кўчага чиқмасликка харакат қилинг, айниқса очиқ қуёш тагида юрманг. Ўзингизни ва ишнгизни шундай режалаштиринки бу оралиқда сиз уйда ёки иш хонада бўлинг.
 
Иложи борича кўпроқ душ қабул қилинг. Мунтазам тозаланиш терини янада самарали нафас олишига кўмак беради. Сув хона хароратида бўлиши керак. Муздай сувда совушга интилиш, хароратларни бирдан алмашганида ривожланадиган зотилжам касаллигига қисқа йўлдир.
 
Иссиқ (офтоб) урганда сояга ёки шабода бор жойга ўтинг, душ қабул қилинг ва аста секин кўп миқдорда сув ичинг. Иссиқ (офтоб, кун) уришини олдини олиш мақсадида ўз танангизни совутишга харакат қилинг.
 
Истеъмол қилинадиган озиқ-овқат таркибини ўзгартишга харакат қилинг. Иссиқ об-ҳаво пайтида эътибрингизни совуқ овқатлар истеъмол қилишга қаратинг. Мева ва сабзавотлар истеъмол қилинг. Овқатларни албатда туз билан истеъмол қилинг. Чунки иссиқ об-ҳаво пайтида инсон кўп терлайди ва шу билан бирга этарлича натрий тузини йўқотади.
 
Синтетик матоларда тайёрланган кийим-кечаклар киймаслимкка харакат қилинг. Иссиқ об-ҳаво пайтида пахтадан тайёрланган кийим-кечак танлаш даркор. Кепка, панама ёки шляпа кийишдан уялманг. Иссиқ (офтоб) уриши кўпинча инсонларнинг боши қизиб кетишидан юз беради.
 
Бундай иссиқ об-ҳавони кондиционерсиз тасавур қилиб бўлмайди. Агар сиз кондиционер ўрнатилган хонада вақтни ўтказмоқчи бўлсангиз, унда кондиционердан эсаётган шамол йўналиши бўйлаб жойлашманг. Одатда кондиционерларда кўплаб бактериялар мавжуд, ушбу бактерияларни совуқ хаво билан бирга инсонга таъсир этиши, ундаги сурункали бронхит ва зотилжам касалликларини кучайиб кетишига сабаб бўлади.
 
Тана хароратини пасайтиришга совуқ сувга оёқ ва кўлларни ботириш йўли билан эришиш мумкин. Иссиқ (офтоб) уриши аломатлари (умумий холсизлик, бош оғриши, юз рангини ўчиши (оқариб) ёки қизариб кетиши, пульсни меъёрида эмаслиги) пайдо бўлганда терлаш билан боғлиқ сув ёқотилишини ўрнини тўлдириш учун мунтазам кичик хажмларда (80-100 мл) сув истеъмол қилиш керак, бунда сувни иложи борича узоқроқ оғизда ушлаб кейин ичиш керак, танани тезда совутиш (сояга, шабода бор жойга ўтиш, душ қабул қилиш) керак.
 
Иссиқ об-ҳаво пайтида пляжда ўзини тутиш қоидалари
 
Агар Сиз иссиқ об-ҳаво пайтида пляжда ёки дарё (сой) бўйида дам олаётган бўлсангиз, доим эсингизда тутинг қуёшда ҳаво харорати +50 ОС ва ундан ортиқ бўлиши мумкин. Шу пайтда сувнинг харорати +22 ОС - +26 ОС бўлади. Бунда хароратлар фарқи 25- 30 О Сни ташкил қилади.
 
Агар сувнинг бўйида қуёшда узоқ вақт бўлиб, бирдан сувга кирсангиз (сувга ташлансангиз), бунда хароратлар фарқи туфайли ўпка сиқилиши (нафас олиш қийинлашиб) ва юрак уриши тўхтаб қолиши мумкин.
 
Шунинг учун, сувга киришдан олдин баданни хўллаб (бел, кўкрак ва х.к.), сувга мослашиш керак. Бунга кўпроқ кекса ёшдаги кишилар амал қилишлари зарур.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |