0

Интерпол раҳбари Хитойда тергов қилинмоқда

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 05/10/2018, 22:07
  • Просмотров: 16

Интерпол президенти Мэн Хунвэй Хитойда бўлганда бедарак йўқолмаган, балки Пекинда ҳибсга олинган ва тергов остига тушган. Бу ҳақда South China Morning Post нашри маълум қилди.

Таъкидланишича, Хунвэй ўтган ҳафта Хитойда қўниши билан интизом идоралари томонидан сўроқ қилингани олиб кетилган.

“Хитой жамоат хавфсизлиги вазири ўринбосари лавозимини ҳам эгалловчи Мэн Хунвэй ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан сўроқ қилингани ҳибсга олинган”, деб айтилган хабарда.

Хунвэй қандай тергов билан боғлангани ва унинг қаердалиги маълум қилинмаган.

Бундан аввалроқ француз ҳуқуқ-тартибот идоралари Интерпол президенти йўқолиб колганини тергов қила бошлашган. Маълум қилинишича, Хунвэйдан Франциядан Хитойга кетган 29 сентябрдан бери ҳеч қандай маълумот бўлмаган.

Интерпол раҳбарини қидириш ишлари унинг рафиқаси турмуш ўртоғи йўқолиб қолганини маълум қилгандан кейин бошланган. 

64 ёшли Хунвэй Интерполга 2016 йил ноябрдан раҳбарлик қилиб келади ва бу лавозимда Мирей Балестрази ўрнини эгаллаган. Бунгача Хунвэй Хитой жамоат хавфсизлиги вазири ўринбосари бўлган.  


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |