Япониялик руҳий носоғлом ўғлини 20 йил қафасда ушлаб турган » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

Япониялик руҳий носоғлом ўғлини 20 йил қафасда ушлаб турган

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 09/04/2018, 23:00
  • Просмотров: 21

Япониянинг Хиого префектураси полициячилари руҳий носоғлом ўғлини қафасда ушлаган эркакни ҳибсга олишди. Бу ҳақда The Japan Times нашри хабар бермоқда.

Полиция бу ҳақда Ямасаки оиласига келиб турган ишчидан хабар топишган. Нашр маълумотларига кўра, 73 ёшли оила бошлиғи ўғлини 16 ёшга тўлганда қафасда ушлай бошлаган. Ҳозирда у 42 ёшда. Отанинг айтишича, касаллик туфайли ўғли жуда тажовузкор бўла бошлаган ва шу сабабли уни уйда шундай қолдириш мумкин бўлмаган.

Эркак ўз фарзандини баландлиги 1 метр, эни 90 см ва узунлиги 1,8 метр келадиган ёғоч қафасда сақлаган. Қафас уй ёнидаги кичик омборхонада ўрнатилган бўлган. Қафас ичидаги ерга пластик лист ётқазилиб, қафас кондиционер билан жиҳозланган бўлган.

Эркак ўғлини икки кунда бир марта душга ювинтиргани олиб чиқиб турган. Нашр маълумотларига кўра, 42 ёшли эркак аниқланганда унинг соғлиғида жиддий муаммолар борлиги қайд қилинмаган.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |