0

Камондан отиш федерациясига янги раис сайланди. Собиқ раҳбар ҳурмат билан кузатиб қўйилди

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 05/10/2018, 21:48
  • Просмотров: 18

Бугун, 5 октябрь куни Тошкентдаги «Миллий» стадионининг анжуманлар залида Ўзбекистон камондан отиш федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, камондан отиш федерацияси ходимлари, вилоятнинг федерация бўлими вакиллари, спортчи ва мураббийлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.

Фото: Миллий Олимпия қўмитаси

Йиғилишни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти маслаҳатчиси Комилжон Худойберганов олиб борди. Конференция давомида бунгача эришилган ютуқлар, қўлга киритилган муваффақиятлар учун федерациянинг аввалги раиси Жамолиддин Бобохоновнинг хизматлари алоҳида қайд этилди ва миннатдорчилик рамзи сифатида унга зарбоф чопон кийдирилди.

Жамолиддин Бобохонов (чапда)
Фото: Миллий Олимпия қўмитаси

Шундан сўнг Отабек Собитжонович Имомов номзоди Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси лавозимига таклиф қилинди. Конференция иштирокчилари бир овоздан ушбу номодни қўллаб-қувватладилар. Шу тариқа О.Имомов Ўзбекистон камондан отиш федерациясининг раиси лавозимига сайланди.

Отабек Имомов
Фото: Миллий Олимпия қўмитаси
Фото: Миллий Олимпия қўмитаси

Сир эмаски, камондан отиш бўйича Ўзбекистон жаҳонда етакчи мамлакатлар қаторида эътироф этилмайди. Аммо, янги раҳбарият келажакда спортнинг ушбу турини ривожлантириш ва оммалаштиришни мақсад қилган.

“Асосий мақсадимиз давлатимиз раҳбари томонидан спорт йўналиши бўйича қўйилган вазифаларни бажаришдир. Келажакда янгидан-янги марраларни забт этамиз. Насиб қилса, Токио-2020 Олимпия ўйинларига нафакат лицензия қўлга киритамиз, балки унда медаллар учун ҳам ҳаракат қиламиз”, – деди федерациянинг янги раиси Отабек Имомов.

Фото: Миллий Олимпия қўмитаси

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясига, кеча эса Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясига янги раҳбарлар сайланган эди. Бугунги сайловлардан фарқли ўлароқ, улар ҳақида берилган расмий маълумотларда собиқ раҳбар номи тилга олинмаган эди.


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |