Хайрия: 30 мартадан ортиқ жарроҳлик амалиётини бошидан кечирган Бекзодга кўмаклашайлик! » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

Хайрия: 30 мартадан ортиқ жарроҳлик амалиётини бошидан кечирган Бекзодга кўмаклашайлик!

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 15/04/2018, 00:01
  • Просмотров: 11

Бекзоднинг отаси Жаҳонгир аканинг айтишича, барчаси оилада якка ўғил (икки қизлари ҳам бор) бўлган Бекзодга суннат тўйи ўтказилганидан кейин бошланган. Бекзоднинг қовуғида муаммо юзага чиқиб, пешоб келмай қолган. Шундан сўнг, бир неча маротаба тиббий муолажалар қилинган. Қовуқ соҳасида жарроҳлик амалиётлари олиб борилган. Бироқ тиббий муолажалар ўз самарасини бермай қолгач, 14 ёшидан бошлаб 14 йилдан бери ҳафтада 3 марта гемодиализ (буйракнинг қонни тозалаш бўйича атиги икки вазифасини бажарувчи тиббий ускуна воситасида қон фильтрланади) олиб келади.
 
Бундан ташқари, Бекзод 16 йилда 33 маротаба жарроҳлик столига ётишга ҳам мажбур бўлган. Тиббиёт соҳасидаги юксак натижаларга эришилаётган бугунги кунда ота-онаси Жаҳонгир ака ёки Муҳтарам опалардан бирининг буйраги жигарбанди учун кўчирилиши мумкин. Бироқ Ўзбекистонда ҳам 2 та етакчи тиббий муассасалар буйрак кўчириш амалиёти билан шуғулланаётганига қарамай, Бекзоднинг ҳолатида жарроҳлик амалиёти ўтказиш борасида тажриба мавжуд эмаслигини таъкидлашган. Чунки унинг қовуғида муаммо бор. 

Ҳиндистондаги Fortis Healthcare Limited шифохонаси буйрак кўчириш, қовуқ ва сийдик йўлини жарроҳлик амалиёти воситасида даволаши мумкинлигини билдирган. Бунинг учун Бекзодга 25-30 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ талаб этилади.

Азиз эҳсонсевар, саховатпеша ҳамюртлар, маълумки, KUN.UZ сайти томонидан ўтказилган кўплаб хайрия акциялари натижасида бир қанча бемор юртдошларимиз ҳам Ўзбекистонда, ҳам хорижий мамлакатларда даволанишмоқда. Эътироф этиш керакки, бундай хайрли ишларда сиз ўқувчиларимизнинг катта ҳиссангиз бор. 

Шундай экан, ушбу юртдошимиз, ҳали келажак ҳаётидан умиди сўнмаган, шифо топиш илинжида ватандошларига мурожаат қилаётган Бекзодга ҳам озми-кўпми ёрдам қўлини чўзайлик, дуоларимизда эслайлик! Зора, бизнинг, барчамизнинг катта-кичик кўмагимиз, саъй-ҳаракатимиз билан яна бир ҳамюртимиз, салкам 20 йиллик дардидан фориғ бўлса, шифо топиб келажагини ўз қўли билан қурса!


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |