Халқ дардини жойладим дилга»​. Адиб Шукрулло билан эксклюзив суҳбат » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

Халқ дардини жойладим дилга»​. Адиб Шукрулло билан эксклюзив суҳбат

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 28/04/2018, 00:46
  • Просмотров: 16

Вужудимни тилиб тилка-тилка,

Айла, виждонимни сотмайман,

Халқ дардини жойладим дилга,

Ўлай, ўлимдан ҳам қайтмайман.

Ушбу тўртлик муаллифи 1938 йили мана шу сатрларни оққа туширган бўлса, орадан 11 йил ўтиб, айнан шу сўзлари учун совуқ Сибирь ўлкасига сургун қилинди.

25 йил қамоқ жазосига маҳкум этилган шоир ҳақиқатнинг юзини яширмади, тақдирига тан бериб, узоқ ўлкаларда ризқ-насибасини топиб кун кечирди. Бу инсон 96 ёшни қаршилаган Ўзбекистон Республикаси халқ шоири Шукруллодир.

Youtube'да кўриш

Mover.uz'да кўриш

Таниқли ислоҳотчи, Ўзбекистоннинг биринчи замонавий адвокати Убайдулла Хўжаевнинг жияни бўлмиш Шукрулло Юсупов 1921 йилнинг 2 сентябрида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У зиёлилар оиласида ўсиб улғайди. Шоирнинг ижоди ва ҳаёти, кечинмалари барчани қизиқтиради.

Адибнинг айтишича, унинг отаси Юсуфхўжа қори маҳалласида анча ҳурматга эга, диний илми билан давраларда эъзозланган инсон эди. Юсуфхўжа қори ўша даврда эмчи (турли касалликлардан эмлаш) бўлиб, темирйўлчилар билан бирга ишлаган. Онаси эса маҳалладаги болаларга сабоқ берган.

«Маҳаллада Қосимбой исмли бадавлат киши бўларди. Онам ўша кишининг ташқарисини (ҳовлининг олд айвон қисми - таҳр.) олиб, маҳалла болаларига диний билим берарди», деб эслайди Шукрулло.

У Мақсуд Шайхзода, Ғафур Ғулом, Одил Ёқубов, Ойбек каби ХХ аср адабиётининг забардаст намоёндалари билан замондош бўлган, улар билан улфат тутинган. Шукрулло сўз орасида Усмон Носирни собиқ Пушкин боғида кўрганини эслайди.

«Бир куни мактабдан қайтаётсам, одамлар Усмон Носирни ўраб олиб, уни тинглашаётган экан. Яқинлашиб, мен ҳам унинг ижодидан баҳра олдим. Буни қаранг, кеча ҳам тушимда уни кўрдим. Бечора, Усмон Носир ичидаги дардини айтолмай кимсасиз жойларда ўлиб кетди», деб хотирлайди у.

Шоир суҳбат чоғида унга нисбатан қўзғатилган жиноий иш тарихи, Сибирга сургун бўлиши, ундан кейинги ҳаёти ҳақида ҳам сўзлаб берди. Ўзи билан замондош бўлган давлат арбоблари, хусусан Шароф Рашидов ҳақида хотирлади.

Суҳбатни тўлиқ ҳолда ушбу ҳавола орқали томоша қилиш мумкин.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |