Хитой самолёти илк марта Антарктиданинг энг юқори чўққисига қўнади » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

Хитой самолёти илк марта Антарктиданинг энг юқори чўққисига қўнади

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 08/01/2017, 19:33
  • Просмотров: 185
Хитойнинг "Cюэин 601" қутб самолёти илк марта "Куньлунь" станцияси жойлашган Антарктиданинг энг юқори нуқтасида (денгиз сатҳидан 4093 метр баландликда) қўнишни амалга оширади, у "Чжуншань" станцияси ҳудудидаги аэродромдан парвоз қилди. Бу ҳақида Хитой марказий телевидениеси хабар берди. Қутб экспедицияларига мўлжалланган Хитой самолётинининг биринчи синов парвози 2016 йилнинг январида амалга оширилган. У "Чжуншань" ва "Куньлунь" станциялари ўртасида 1300 километр масофани босиб ўтган, бироқ йўналишнинг сўнгги нуқтасида қўнишни амалга оширмаган. "Cюэин 601" самолёти 3 минг километр масофагача тўхтовсиз парвоз қилишга мўлжалланган. Манбага кўра, ҳозирги экспедиция Хитойнинг Антарктидани тадқиқ қилишдаги янги босқичи бўлиши керак.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |