“Кинначига борсангиз ҳам 5 минг сўм берасиз, биз шифокормиз-ку...” » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

“Кинначига борсангиз ҳам 5 минг сўм берасиз, биз шифокормиз-ку...”

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 28/04/2018, 00:45
  • Просмотров: 18

Халқимиз орасида  “шифокорга ишинг ҳеч қачон тушмасин”, деган нақл юриши бежиз эмас экан.  Ҳақиқатдан ҳам ушбу гапда жон борга ўхшайди. Куни кеча галма-галдан фарзандларимнинг кўзи хасталаниб қолди. Бирини боғчага жўнатиб, иккинчисини шифокорга кўрсатиш мақсадида ўзимиз рўйхатда турадиган туман кўп тармоқли поликлиникасига олиб бордим. Аксига олиб болалар окулист шифокори ушбу кунда ишламас экан. Унинг иш кунлари ҳафтада атига икки кун экан. Фарзандимни қийнаётган дард эса шифокорнинг келиш вақтини кутолмайди, янада авж олиб кетиши тайин гап. Поликлиникага келганимиз зое кетмаслиги учун бошқа шифокордан маслаҳат олиш мақсадида, навбатда туриб олдига кирдик. Улар кўз хасталигини фақат окулист даволашини айтишди. Шундан сўнг шаҳарда жойлашган энг яқин кўп тармоқли поликлиникага боришга мажбур бўлдик. Қабул бўлимида ўтирадиган ҳамшира окулистни  3-қават, 317-хонада бўлишини айтди. Хона олдига келиб ўз навбатимизни кута бошладик.  Эшикка катта қилиб “тиббий хизматлар бепул”, деб ёзиб қўйилган экан. Авваллари “ушбу поликлиникада рўйхатда турадиганлар учун бепул”, деб ёзишарди. Бепуллигидан қувондим. Аксига олиб чўнтагимда 10 минг сўм билан чиққанман. Фарзандим ҳам тинмай қорни оч қолганини такрорлаб, холи-жонимга қўймас эди...

Ниҳоят шифокор ёнига кирдик. Аёл киши экан. У манзилимизни сўради. Қибрайдан келганлигимни тушунтирдим. Шифокор қизимга ташхис қўяр-қўймас 10 минг сўм бўлишини айтди. Боламни қорнини тўйдиришни ўйлаб 5 минг беришимни айтдим. У 10 минг сўм деб сўзида туриб олди ва картамизга ёза бошлади. Ёзиш давомида тинмай гапирарди.     
Биласизми, кинначига борсангиз ҳам 5 минг сўм берасиз? Биз шифокорларнинг нархи кинначидан ҳам паст даражага тушиб қолмоқда! Биз фақат ўзимизга қарашли ҳудудга қараймиз. Бошқасига жавоб бермаймиз! - деб энсасини қотира бошлади.
Бизга қарашли поликлиникада болалар окулист шифокори йўқ экан. Шунинг учун сизнинг олдингизга келишга мажбур бўлдим, - дедим унга ялиниш оҳангида.
Бу менинг “проблемам” эмас, - деди менга ўқрайганча.                                                                             
, қизимни етаклаганча кўча тaмон отилдим. Албатта, уларни ҳеч қачон норизо қилмасликка ҳаракат қиламиз. Яна ишимиз тушишини ўйлаб иложи борича чўнтагига беш-тўрт сўм солиб кетамиз. Кейинги сафар келганимизда уларнинг биздан юз ўгиришидан ҳадиксираймиз. Бироқ ўзини кинначига тенглаштирган, ҳар ой ойлик маоши билан таъминланадиган, олий маълумотли шифокорнинг бундай гапларидан кейин ундан нима кутиш мумкин?..

Бундай шифокорларни таърифлар эканман, бир воқеа ёдимга тушиб кетди. 7 йил олдин биринчи фарзандимни дунёга келтираётганимда, шифокорлар тез тиббий ёрдам беролмаганлиги оқибатида, димиқиб қолиш туфайли нобуд бўлганди. Ўшанда қайнонам билан палатада дилбандим учун ғам чекиб ўтирганимизда туғуруқ жараёнида қатнашганлардан биттаси ёнимизга келиб:
Қўлимиз қонга ботди! Бизни рози қилинглар, - деб айтган гапи ҳеч қачон ёдимдан чиқмайди. Биз нима ғамда-ю, уларнинг дарди эса пулда. Бундай кимсаларнинг порахўрлиги бедаво бўлиб қон-қонигача сингиб кетган вирусдир. Мен бунда барча шифокорларни айблаётганим йўқ. Уларнинг ичида ҳам олийжаноблари жуда кўп. Кўп маротаба дардимизга малҳам бўлишган. Мен улардан умрбод миннатдорман. Гуруч курмаксиз бўлмаганидек, уларнинг ичида ҳам дунёни ўз қаричи билан ўлчовчи кимсалар борлигини таъкидлаб ўтдим, холос.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |