Коммунал тўловлар бўйича кимларга имтиёзлар берилади? » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

Коммунал тўловлар бўйича кимларга имтиёзлар берилади?

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 09/06/2018, 21:01
  • Просмотров: 7

Президентнинг 2003 йил 27 мартдаги Фармонига асосан 2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича қонунчилик асосида бериладиган имтиёзлар ўрнига энг кам иш ҳақи ҳисобидан табақалаштирилган миқдорларда ойлик компенсация пул тўловлари жорий этилган. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.

 

Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга асосан компенсация тўловлари қуйидагиларга берилади:

 

- 1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;

 

- ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;

 

- Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва «Слава» орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар;

 

- фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари;

 

- Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган фуқаролар;

 

- кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлари;

 

- Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар;

 

- ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |