0

Машҳур рэпэрнинг қотили 20 йилдан сўнг маълум бўлди

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 06/07/2018, 23:13
  • Просмотров: 51
Keefe D номи билан ҳам машҳур бўлган, собиқ гангстер Дуэйн Кит Дэвис машҳур рэпэр Тупак Шакурнинг қотили ким эканини айтди.
 
Бу ҳақда у “Netflix” компаниясининг “Очилмаган иш” ҳужжатли фильми учун берган интервьюсида маълум қилган, деб хабар бермоқда “Lenta.ru”.
 
Унинг сўзларига кўра, қотиллик вақтида рэпэр машинада бўлган. Тупакни машинанинг орқа ўнг ўриндиғида ўтирган ўз жияни Орландо Андерсон ўлдирган. Орландо Андерсоннинг ўзи 1998 йил отишмада ҳалок бўлган.
 
Маълумот учун, Тупак Шакур барча даврларнинг энг эътиборли рэпэрларидан ҳисобланади. У 1996 йилда АҚШнинг ғарбий ва шарқий соҳилидаги хип-хоп ижрочилари ўртасида келиб чиққан “сохиллар уруши” вақтида қурбон бўлган эди.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |