0

Меланья Путиндан қўрқдими?

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 19/07/2018, 22:41
  • Просмотров: 26

Хельсинки шаҳрида Трамп ва Путин ўртасида яккама-якка учрашув бўлиб ўтди.

 

АҚШ ва Россия президентлари Дональд Трамп ва Владимир Путин ўртасида Хельсинкида бўлиб ўтган учрашувдаги ҳар бир жараён журналистлар назаридан четда қолмагани ошкор бўлмоқда.
 
Хусусан, мулоқот сўнггида аввалига Дональд ва кейинчалик Американинг биринчи хоними Меланья Россия президенти билан қўл бериб кўришди. Айни шу лаҳзаларда Меланиянинг юзидаги ўзгариш оммавий ахборот воситалари учун янги мавзу топиб берди.
 
“Daily Mail” нашри томонидан тарқатилган видеода айтилишича, америкалик хоним Путиннинг қўлларини ушлаган заҳоти кўзларида қўрқинч пайдо бўлган.  Ушбу ҳолатни хориж нашрлари “Хельсинкидаги учрашув нақадар таҳликали бўлганини биргина Мелания Трамп сезди”, деб ёзишмоқда.
 
Дарҳақиқат, Финляндия пойтахтидан икки давлат раҳбариларининг “ёпиқ эшиклар” ортидаги мулоқотидан кейин америкалик сиёсатчилар Дональд Трамп енгилганини айтишмоқда.
 
Аммо Меланья Трампнинг юз ифодалари тез-тез ўзгариб туришини ҳам қайд этилмоқда. Жумладан, Дональд Трампнинг қасамёд маросимида биринчи хоним сохта табассуми билан ҳам омма эътиборига тушганди.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |