0

Москвада уч йил ичида 50 та метро бекати қурилади

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 17/02/2018, 21:41
  • Просмотров: 152

Москва шаҳрида уч йил давомида қарийб 50 та янги метро бекати қурилади, бу мақсадга 500 млрд рубль назарда тутилган. Бу ҳақда Москва мэрининг шаҳарсозлик сиёсати ва қурилиш бўйича ўринбосари Марат Хуснуллин журналистларга хабар берди.

"Ҳар йили қарийб 150-170 млрд рубль миқдорида молиялаштириш амалга оширилади. Яқин уч йил учун бюджетимизда бундай сумма бор, бу деярли 500 млрд рубль", - дея айтиб ўтди у.

Хуснуллиннинг сўзларига кўра, Москвада 2018-2021 йилларда 50 та янги бекатни қуриш режалаштирилган. "Фақатгина шу йилнинг ўзида биз камида 21 та янги бекатни фойдаланишга топширмоқчимиз. Шунингдек, уч йилда Москва метрополитенининг Катта ҳалқа линияси лойиҳаси бўйича асосий ишларни якунлаймиз", - дея қўшимча қилиб ўтди у.

Москва метроси СССР ва Россиядаги биринчи ҳамда энг йириги саналади. Москва метрополитени – Пекин, Токио, Шанҳай, Сеул ва Гуанчжоу метрополитенларидан сўнг фойдаланиш интенсивлиги бўйича жаҳонда олтинчи ўринни эгаллайди. Илк йўналиш 1935 йилнинг 15 май куни очилган бўлиб, «Сокольники» бекатидан «Парк культуры» станциясига қадар бўлган. Тизим 13 линиядан иборат, умумий масофа 349,6 км. Москва метрополитенида 207 станция мавжуд бўлиб, улардан 44 таси маданий мерос объекти ҳисобланади.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |