МУҲАББАТНИНГ КУТИЛ(МА)ГАН ИСБОТИ... » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

МУҲАББАТНИНГ КУТИЛ(МА)ГАН ИСБОТИ...

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 08/06/2018, 18:54
  • Просмотров: 11

«Турмуш ўртоғим билан севишмай оила қурганмиз. Учрашдик, бир-биримизга ёқдик. Бир ой ичида тўйимиз бўлди. Узукка кўз қўйгандек чиройли келин-куёв, дея тарбриклар ёғдиришди никоҳ оқшомимизда. Бир пайтлар севги ҳақида фильмларни томоша қилиб, романтик орзулар оғушида яшаган қиз янги ҳаётга ана шундай қадам қўйдим.

 

Тўйимиздан бироз муддат ўтгач, отам оғир хасталикка чалинди. Укам ҳали кичик, онам уй бекаси эди. Падаримнинг жонини омон сақлаш учун онам ўзини минг чўққа урарди. Қанийди, қўлимдан нимадир келса, онамга ёрдам беролсам. Аммо наилож, янги келинчакман, уйдагилардан, эримдан юрак ютиб нимадир сўрашга ботина олмайман... Йўқ, улар ёмон одамлармас, шунчаки мен ўзимни бунга ҳақсиз деб ҳисоблардим. Охири бир қарорга келдим, онам тўйимга совға қилган тиллаларни сотаман. Тўғри, улар ўзимга жуда ёқади, аммо бошқа чорам йўқ. Дугонамга шу тиллаларни сотиб олишни таклиф қилиб «SMS» ёздим. Негадир, никоҳ куни ҳавасла тиллаларимни қулоғига тақиб кўрган дугонам рад жавобини берди. Баттар тушкунликка тушдим, аммо атрофимда парвона бўлаётган эримга тиш ёролмасдим. Эртаси куни дугонам қўнғироқ қилиб, тиллаларни сотиб олмоқчилигини айтди. Эри совға қиладиган бўлибди. Хурсанд бўлиб кетдим ва сотдим! Тилла топилади, отамнинг соғлиги ҳаммасидан устун, дея бу воқеани эсламай қўйдим.

 

Икки ойдан кейин туғилган куним эди. Таваллудимдан бир кун олдин соат миллари тунги ўн иккига яқинлашаяпти ҳамки, эримда бирор тараддудни сезмайман. Ҳа, севишмай оила қурганларда романтик воқеалар юз бермайди, дея ўзимча ўкиниб қўйдим. Ахир бир қучоқ гуллар кутаётгандим-да. Бир пайт турмуш ўртоғим қўлимга чиройли қоғозга ўроғлиқ совғани тутқазди ва юзимдан ўпиб қўйди. Совғани очиб қарасам, ўзимнинг тиллаларим...

 

Умр йўлдошим дугонамга ёзган хабаримни ўқиб, ўзи тиллаларимни сотиб олган экан...

 

Кутманг, ишонинг, муҳаббат хаёлда эмас, ҳаётда яшайди...»


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |