Намангандаги Telegram-каналлар маъмурлари учун эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланди (видео) » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

Намангандаги Telegram-каналлар маъмурлари учун эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланди (видео)

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 08/06/2018, 12:37
  • Просмотров: 12

Telegram ижтимоий тармоғидаги «Наманганликлар» ва «Наманган-cars» канали маъмурлари ўзаро тил бириктирган ҳолда товламачиликда айбланиб, қўлга олингани ҳақида олдинроқ хабар берилганди. Наманган вилоят ИИВ матбуот хизмати «Дарё» учун мазкур иш тафсилотларига ойдинлик киритди.

Маълум бўлишича, Наманган шаҳридаги ошхонаслардан бирида тамадди қилиб ўтирган нодавлат телеканалнинг вилоятдаги мухбири таомидан чиққан суварак ҳақидаги видеони «Наманганликлар» канали маъмурига юборади ва буни тарқатиш кераклигини айтади.

Бироз вақтдан сўнг тасвир каналда пайдо бўлади. Вазиятдан хабар топган ошхона иш юритувчиси тамаддихонанинг обрўсига путур етишини олдини олиш мақсадида ижтимоий тармоқдаги канални юритувчи шахслар билан боғланишга уриниб кўради. Бироқ у манзилда бироз адашиб, «Наманган-cars» каналининг маъмури билан боғланади ҳамда вазиятни бартараф этишни илтимос қилади. Тасвир шу заҳоти каналда кўринмай қолади.

Ошхона иш юритувчисининг илтимосидан сўнг канал маъмурлари ўзаро тил бириктиришга киришади. Энди улар видеони қайта каналга жойлаштирмаслик шарти билан кўпроқ маблағ талаб қилишга киришишади. Товламачиликни сезган ошхона эгалари шу заҳоти ички ишлар бошқармасига мурожаат қилади.

Аризага мувофиқ Наманган вилоят ИИБ тезкор хизмат ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда ашёвий далил — 600 АҚШ доллари олинди ва иштирокчилар ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ТБ томонидан ЖКнинг 165-модда 2-қисми «в» банди билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Канал маъмурларига нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланган.


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |