0

ОАВ: Осиё-Тинч океани минтақасида уруш келиб чиқиши мумкин

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 21/07/2018, 21:06
  • Просмотров: 30

Хитой кечиктирмасдан “Дунфэн-41” баллистик ракеталари учун ядровий салоҳиятини мустаҳкамлаши ва ривожлантириши зарур.

 

Хитойнинг “Хуаньцю шибао” гезатаси журналистлари Осиё-Тинч океани минтақасидаги вазиятни танқидий таҳлил қилиб, уруш келтириб чиқариши мумкин бўлган қуйидаги омилларни илгари сурмоқда.
 
Жумладан, АҚШнинг ушбу минтақадаги агрессив позицияси “ҳарбий ташвиқотлар”ни қайта юзага чиқариши мумкин. Бу эса, биринчи навбатда Хитойга нисбатан жиддий таҳлика туғдиради.
 
Шу билан бирга, АҚШнинг агрессияси “атом қуроллари бўйича мутлақо кутилмаган” силкинишларни юзага келтиради.
 
Шунингдек, Хитой кечиктирмасдан “Дунфэн-41” баллистик ракеталари учун ядровий салоҳиятини мустаҳкамлаши ва ривожлантириши зарур.
 
Бундан ташқари, Хитой ўзининг глобал манфаатларини ҳимоя қилиш учун стратегик ядро қуролларини кучайтириши керак, деб ҳисоблайди мақола муаллифлари.
 
Мақолада қайд этилишича, Хитой минтақавий держава мақомига аллақачон эришиб бўлган, лекин глобал қудратли давлат бўлиши, босим ва таҳдидларга қарши ўта жиддий салоҳиятни талаб этади.
 
Аввалроқ, Стокгольм институти дунё муаммолари бўйича тадқиқот ўтказганида, Хитой 260 та, Россия эса 7,2 мингдан ортиқ атом жанговор каллакларига эгалик қилиши аниқланган.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |