0

Одилхон қори Юнусхон ўғли лавозимидан озод этилди

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 21/07/2018, 20:56
  • Просмотров: 23

1993-1994 йилларда Наманган Давлат Университети қошидаги араб тили таржимонлиги курсида таҳсил олган.

 

Ўзбекистонда таниқли қорилар бармоқ билан санарли. Булар орасида Тошкентдаги халқ тилида Кўкча деб аталадиган, расман “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди имом-хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли энг тилга тушганларидан бири эди. Кеча, 20 июль куни “Шайх Зайниддин” масжиди имом хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, мустий Усмонхон Алимов Одилхон қори Юнусхон ўғлини “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди имом-хатибилигидан озод этиш тўғрисидаги буйруққа имзо чеккан.
 
Одилхон қори Юнусхон ўғлидан бўшаган ўринни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бош имом хатиби Хусниддин Абдукаримов эгаллаган.
 
Маълумот ўрнида, Одилхон қори Юнусхон ўғли 1977 йилда Наманган шаҳрида ишчи оиласида дунёга келган.
 
1993-1994 йилларда Наманган Давлат Университети қошидаги араб тили таржимонлиги курсида таҳсил олган.
 
Илк диний сабоқни оилада отаси Юнусхон қоридан олади ва 1997 йилда Қуръони каримни тўлиқ ёдлаб, хатмона ўтайди.
 
1998-1999 йилларда Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги “Ҳазрати Умар” жомеъ масжидида имом-хатиб, 1999-2000 йилларда Шайхонтоҳур туманидаги “Шайх Зайниддин” жомеъ масжидида имом ноиби вазифасида ишлаган.
 
2002 йилда “Имом ал-Бухорий” номли Тошкент Ислом Институтини тамомлаган.
 
2000-2011 йилларда Шайхонтоҳур туманидаги “Фирдавс” жомеъ масжидида имом -хатиб вазифасида хизмат қилган.
 
2010 йилдан буён Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари. 2011 йилдан буён Шайхонтоҳур тумани бош имом хатиби ва “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди имом-хатиби.
 
Одилхон қори Юнусхон ўғлининг “Тубанлик гирдоби” (2011) ва “Қўшничилик ҳақлари ва одоблари” (2012) “Кенг ризқ ва барака омиллари” (2011) ва “Тажвид қоидалари” (2011) номли китоблари, “Озодалик имоннинг гўзал баҳоси”, “Масжид одоблари”, “Рўза тутиш одоблари”, “Ҳаж маносиклари”, “Исрофдан сақланайлик”, “Меҳр-оқибат жаннат гаровидир” номли рисолалари чоп этилган.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |