0

Оммавий қотилликлар: сабаб, исён ва оқибат

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 19/10/2018, 16:49
  • Просмотров: 31
Бугун, 17 октябрь куни Қримдаги Керчь шаҳрида жойлашган политехника коллежи талабаси Владислав Росляков оммавий қотиллик содир этиб, 18 кишини ўлдирди. У бироз олдинроқ 12 калибрли қуролдан фойдаланиш учун рухсатнома олгани маълум бўлди. Бу воқеа яна бир бор қуролдан эркин фойдаланишга рухсат берилиши нечоғлиқ тўғри экани борасидаги мунозараларни кун тартибига чиқарди. 

Вақти-вақти билан бундай янгиликлар бутун дунё оммавий ахборот воситаларининг бош саҳифаларини эгаллаб олади. Фақат ҳудуд, аёвсиз ўқ отувчи шахс ва ҳалок бўлганлар сони ўзгаради холос. Бундай янгиликларни кузатганлар онгида дунёнинг энг қудратли давлатларидан бири бўлмиш АҚШда оммавий отишмалар кундалик ҳолатга айланиб қолган деган тушунча ҳам шаклланиб улгурган.

Хўш, аслида ҳам шундайми? Нега бир қарашда оддий инсонлар айтарли бир сабабсиз бу қадар даҳшатли қотилликларга қўл уришади?

Бу мавзуга оид воқеалар шу қадар кўпки, АҚШда аниқ мақсадсиз ва бир уринишда энг кўп одам ўлдирганлар рейтинги ҳам тузилган ва бу ўнлик қуйидагича кўриниш олган:

10. Колумбайн, 1999 йил, 20 апрель. Қурбонлар сони 13 нафар

Эрик Ҳаррис (18 ёш) ва Дилан Клиболд (17 ёш) ўз мактабларида оммавий қирғин уюштиради. Улар 13 кишини ўлдириб, 23 кишини яралашади ва отишма якунида ўз жонларига қасд қилишади. Ҳаррис ва Клиболд компьютер ўйинларини кўп ўйнашар, ўзлари ҳам отишмалардан иборат ўйинлар яратишга интилишарди. Ўша пайтлардаёқ психологлар ўсмирларнинг компьютер ўйинлари орқали реал ҳаётдан узоқлашаётгани ҳақида бонг уришганди.

9. Эдмонд почтасидаги отишма, 1986 йил, 20 август. Қурбонлар сони 14 нафар

Почтанинг оддийгина ходими Патрик Шеррилл учта пистолетни олганича ўзига танбеҳ берган раҳбари Ричард Эссерни излаб йўлга тушади ва уни топиб шу ернинг ўзида отиб ташлайди. Яна бир бошлиқни топа олмагани алам қилгани туфайли бошқаларни ҳам ота бошлайди ва алалоқибат 10 дақиқа ичида 14 кишини ўлдириб, 6 кишини қаттиқ яралашга ҳамда ўзини ҳам отиб ташлашга улгуради.

8. Сан-Бернардино, 2015 йил, 2 декабрь. Қурбонлар сони 14 нафар
 
Фото: Ведомости 

Экстремистлар жуфтлиги Сайид Ризвон Фаруқ (28 ёш) ва Ташфин Малик (27 ёш) жисмоний имконияти чекланган кишилар марказига бостириб киришди ва тадбирда тўпланиб турган одамларга қарата тўсатдан ўт очишди. 14 киши ўлдирилади, 22 киши яраланади. Полиция автомобилда қочган жуфтлик ортидан тўрт соат таъқиб қилади ва охир-оқибат улар ўлдирилади.

7. Техас университети минорасидан нишонга олиш, 1966 йил, 1 август. Қурбонлар сони 16 нафар

Чарльз Уитман Техас университетининг намунали ўқувчиларидан бири эди. Ҳарбий хизматда снайперлик сирларини пухта эгаллагани туфайли ҳам қизлар орасида обрўси баланд ҳисобланарди. Аммо ўқиш давомида ҳаммаси тескарисига кетади ва у дарсларни ўзлаштира олмагани камлик қилгандай қиморга берилади. 1966 йилнинг 1 авгусида у аввалига ўз онаси ва хотинини, кейин университет минорасига чиқиб олиб бошқаларни ота бошлади. 16 кишини ўлдирганидан кейин ўзи ҳам ҳалок бўлган Чарльзни текширганларида, унинг миясида хавфли ўсма борлиги аниқланади.

6. «Макдональдс»даги оммавий қотиллик, 1984 йил, 18 июль. Қурбонлар сони 21 нафар

Икки боланинг отаси, 41 ёшли Жеймс Хьюберти Сан-Исидро шаҳарчасидаги умумий овқатланиш марказига бир қўлида автомат, иккинчида пистолет тутганича кириб келади ва тартибсиз ўқ уза бошлайди. 21 киши, жумладан бир неча бола қисқа муддат ичида ҳалок бўлади. Кейинчалик Хьюберти руҳий хаста бўлгани ва айнан ўша куни психиатр қабулига кира олмагани маълум бўлади. Чиқиб кетишидан олдин у хотинига одамларни овлаш ниятида эканлигини билдирганди.

5. «Луби»даги отишма, 1991 йил, 16 октябрь. Қурбонлар сони 23 нафар

Собиқ денгизчи, 35 ёшида ишсиз қолган Жорж Геннард жуда одамови, аёллар ва миллий озчиликни кўрарга кўзи йўқ эди. Ўша куни у Техаснинг Киллин шаҳрида жойлашган «Луби» ресторанига автомобилда бостириб киради ва пайдар-пай ўқ уза бошлади. Полиция етиб келгунича у 23 кишини ўлдириб, 27 кишини яралайди ва ўзини ҳам ўлдиради.

4. «Сэнди Ҳук» мактабидаги оммавий қотиллик, 2012 йил, 14 декабрь. Қурбонлар сони 26 нафар
 
Фото: FBI / Handout via Reuters 

Ўша машъум тонгда 20 ёшли Адам Лэнза аввалига ўз онасини отиб ўлдиради, кейин мактабга келиб 6-7 ёшли болаларнинг 20 нафари, катта ёшлиларнинг 6 нафарининг ҳаётига нуқта қўяди. У бу оммавий қотилликни аввалдан режалаштиргани маълум бўлди, аммо бунга нима сабаб бўлгани сирлигича қолди.

3. Виргиния политехника университетидаги отишма, 2007 йил, 16 апрель. Қурбонлар сони 32 нафар

Чо Син Хи Политехника университети битирувчиси эди. У ҳеч бир сабабсиз бу муассасага келиб 32 кишини отиб ўлдиради ва 25 кишини яралайди. Кейинчалик Чо аутизм ортидан юзага келган маниакал шизофренияга чалингани маълум бўлди. Унга бу диагноз 2005 йилда қўйилган, лекин Чо даволанишдан бош тортганди. Аммо штат қонунларига кўра ақлий заифлар ёки мажбурий даволанувчилар рўйхатида йўқлиги туфайли қонуний тарзда қурол сотиб олиш ҳуқуқига эга эди. У иккита пистолет сотиб олади ва 175та ўқ узиш орқали 27 талаба ва 5 нафар профессорнинг бошига етади, шундан сўнг ўзини ўлдиради.

2. Орландодаги тунги клубга ҳужум, 2016 йил, 12 июнь. Қурбонлар сони 49 нафар
 
Фото: Adrees Latif / Reuters 

Қўриқчи бўлиб ишловчи Омар Матин ўша куни Орландо шаҳрида жойлашган, бесоқолбозларнинг севимли маскани бўлган «Пульс» тунги клубига кириб келади ва пистолет ҳамда ярим автомат қурол ёрдамида устма-уст ўқ ёғдириб, 49 кишини ўлдиради ва 53 кишини яралайди. Унинг ўзи ҳам полиция ўқидан ўлган. Кейинчалик суриштирув натижасида Омар Матин ҳам бир жинслилар муҳаббатига дучор бўлгани эълон қилинди.

1. Лас-Вегасдаги даҳшат, 2017 йил, 1 октябрь. Қурбонлар сони 59 нафар, яраланганлар 527 киши
 
Фото: David Becker / Getty Images 

Бу отишмани АҚШ тарихидаги 11 сентябрь воқеаларидан кейинги энг оммавий қирғин дея баҳолашади. 64 ёшли Стивен Пэддок 28 сентябрь куни Mandalay Bay меҳмонхонасининг 32-қаватига жойлашди ва аста-секин қурол йиғишни бошлайди. Қизиғи шундаки, кейинчалик унинг номеридан 23та, уйидан 19та ҳар хил қуроллар топилган бўлса ҳам, ҳар куни хонани йиғиштириб турувчи меҳмонхона ходимлари бирор шубҳали буюмни пайқашмаган.

2017 йилнинг 1 октябрь куни меҳмонхона майдонида кантри мусиқа фестивали бошланди. Пэддок соат 22:05да ўз номери деразасидан пастдагиларга қарата узлуксиз ўқ узишни бошлайди ва роппа-роса 10 дақиқада – соат 22:15да ўт очишни тўхтатади. Тахминан 300-350 метр масофадан йўлланган ўқлар 59 кишининг умрига зомин бўлади, 527 киши яраланади. Полиция хонага киргунича қотил ўзини ўлдиришга улгурганди.

Кейинчалик суриштирувлар натижасида Пэддок узоқ йиллардан буён қуролга эга бўлгани, охирги 13 ой ичида 33та турли даражадаги автоматик қуролларни мутлақо қонуний тарзда харид қилгани маълум бўлади.

Бу воқеаларнинг ҳар биридан сўнг АҚШда қурол савдосини чеклаш бўйича баҳс мунозаралар авж олади. Қурол савдоси тарафдорлари ва қаршилари ўз аргументларини илгари сурганларича узоқ тортишадилар, аммо якунда ҳеч нарса ўзгармайди ва навбатдаги оммавий қотилликка қадар аввалгиси унутилиб кетади.

Бунинг ўзига хос жиддий сабаблари бор.
АҚШ конституциясига узоқ 1791 йилнинг 15 декабрида киритилган иккинчи тузатишга кўра, ҳар бир фуқаро қурол сотиб олиш ва сақлаш ҳуқуқига эга. Давлатнинг ўзи фуқароларнинг ҳуқуқларини бузаётган пайтда ҳаттоки қуролли исён кўтариш ҳуқуқини берувчи бу банд асрлар ўтса ҳамки бекор қилинмаган, фақат қуролдан фойдаланиш ҳуқуқи турли хил қонунлар ва қоидалар билан сайқалланиб бормоқда.
АҚШда қурол ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланувчи йирик компаниялар давлатга қарашли эмас, нодавлат ташкилотлардир. Улар сиёсатчилар, мухбирлар, дипломатлар, сенатор ва конгрессменлар орасида ўз тарафдорларига эга ва қуролни чеклаш борасидаги ҳар қандай ташаббусларга катта куч билан қарши чиқадилар. Бундай мазмундаги қонунлар кун тартибига қўйилиши билан қурол ишлаб чиқарувчиларнинг гигант корпорациялари махсус кампания бошлаб юборишади ва қудратли лобби ортидан ҳаттоки президентни ожиз қолдирадилар.

Бунга кўплаб мисолларни келтириб ўтиш мумкин. Барак Обама дастлабки президентлик муддатида қурол савдосини чеклаш масаласини бир неча марта кўтарди. Навбатдаги оммавий қотилликдан сўнг Обама жонли эфир вақтида ҳатто қурбонларни эслаб кўзига ёш ҳам олганди. Аммо у ҳам арзирли натижага эришмади.

Учинчидан, ҳаттоки қурол ишлаб чиқариш ва сотиш бутунлай тўхтатилган тақдирда ҳам шу пайтгача харид қилинган қуроллар бир неча асрга етади. Чунки ҳар бир қурол сақловчи бир нечтадан ўқотар восита сақлайди. Бундан ташқари, қурол савдосининг шундоқ ҳам ривожланиб кетаётган нолегал бозори чеклов натижасида гуллаб-яшнаши аниқ.

Шу ўринда қизиқ жиҳат кўзга ташланади: ҳар қандай оммавий қирғиндан кейин қурол савдосини чеклаш борасидаги баҳслар авж олади, дебатлар уюштирилади, тарафдорлар ва қаршилар бир-бирларини сўзлар ҳамда далиллар билан мот қилишга уринишади. Бу ҳолат тескари таъсир кўрсатади – одамлар милтиқ ва тўппончалардан воз кечишни ўйлашмайди ҳам. Аксинча, бу пайтда дўконлардаги қурол савдоси бир неча баробар ўсгани кузатилади. Чунки одамлар қурол савдоси чекланишидан ҳадиксираб керак-нокерак қуролларни захира учун янада кўпроқ сотиб ола бошлайдилар.

Аммо бир нарсани таъкидлаш лозим, АҚШда оғир жиноятлар сони мунтазам камайиб бормоқда. Жорий йилда аҳолиси жиҳатдан деярли бир хил бўлган Лондон шаҳри қотилликлар сони бўйича Нью-Йоркни ортда қолдирди. Чунки Нью-Йоркда сўнгги 25 йил ичида қотилликлар сони 85 фоизга камайгани ҳолда, Лондонда бундай жиноятлар ортиб бормоқда.

Шунингдек, ўтган дам олиш кунларида (13-14 октябрь) Нью-Йоркда сўнгги 25 йил ичида илк бор ўқ овози эшитилмади, қайсидир инсон отиб ўлдирилмади. Демак АҚШда жиноятчилик юқори даражада деб ҳисоблаш ноўрин. Вақти-вақти билан мақсадсиз тарзда оммавий қотилликларга қўл урувчилар масаласи алоҳида ўрганилади.
2018 йил молиявий якунларига кўра АҚШда қурол ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажми 33 фоизга ўсиб, 55,6 миллиард долларга етди. Бу борада қўшма штатлар мутлақ етакчи ҳисобланади.Бугун, 17 октябрь куни Қримдаги Керчь шаҳрида жойлашган политехника коллежи талабаси Владислав Росляков оммавий қотиллик содир этиб, 18 кишини ўлдирди. У бироз олдинроқ 12 калибрли қуролдан фойдаланиш учун рухсатнома олгани маълум бўлди. Бу воқеа яна бир бор қуролдан эркин фойдаланишга рухсат берилиши нечоғлиқ тўғри экани борасидаги мунозараларни кун тартибига чиқарди.

2018 йил молиявий якунларига кўра АҚШда қурол ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажми 33 фоизга ўсиб, 55,6 миллиард долларга етди. Бу борада қўшма штатлар мутлақ етакчи ҳисобланади.
 
DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх Saytimiz Litzenziyalangan Gildiya