Остонада халқаро китоб ярмаркаси ўтмоқда — энг катта павильон Ўзбекистонники! » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

Остонада халқаро китоб ярмаркаси ўтмоқда — энг катта павильон Ўзбекистонники!

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 28/04/2018, 00:43
  • Просмотров: 20

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳридаги «Корме» кўргазмалар марказида 25 апрелдан буён III халқаро Евроосиё китоб кўргазма-ярмаркаси иш олиб бормоқда.

Ушбу кўргазма Европа ва Осиёнинг 18 та мамлакатларидаги нашриётлар, ноширлик корхоналари, илмий-маърифий ташкилотларни бир жойга жамлаган йирик майдон ҳисобланади.

2018 йил Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилингани муносабати билан Ўзбекистон павильонига алоҳида эътибор қаратилган. Қайд этиш жоизки, энг катта павильон ҳам Ўзбекистонга тегишли. Йиғилганлар бу президент Шавкат Мирзиёенинг китобхонлик сиёсати туфайли эканлигини қайд этишмоқда.

Ўзбекистонга ажратилган 60 квадрат метр майдонда Ўзбекистоннинг тарихи ва бугунги куни акслантирилган. Икки халқнинг буюк намояндалари Навоий ва Абай сиймолари халқаро кўргазмага алоҳида маъно берган. Мониторларда мамлакатимиздаги нашриётлар фаолиятдан ҳикоя қилувчи видеороликлар берилмоқда.

III халқаро Евроосиё китоб кўргазма-ярмаркаси доирасида таниқли адиблар ва шоирлар, маданият арбоблари билан учрашувлар, китоблар тақдимоти, айлана столлар, анжуманлар ўтказилмоқда.

Кеча Ўзбекистон делегацияси аъзоси, халқ шоири Иқбол Мирзо билан ҳам учрашув бўлиб ўтди. Шоиримиз қозоқ дўстларга ўзининг ёзган янги шнърини инъом этди.

Вой-бўй, юртга қараб боқ:

Осмон қадар кeнг қозоқ.

Тилим, дилим, диним бир,

Сeн қозоқми, мeн қозоқ?

Отам отангга жўра,

Абайни мeндан сўра.

Қийиқ кўзимга қара,

Сeн қозоқми, мeн қозоқ?

Тайғоқда ўт ёққанмиз,

Оловдан соғ чиққанмиз,

Ёвни бирга йиққанмиз,

Сeн қозоқми, мeн қозоқ?

Сeн ҳам Ёфас изисан,

Навоийнинг сўзисан.

Ўзбeкнинг ғирт ўзисан,

Сен қозоқми, мeн қозоқ?

Узангидош, ҳамнафас,

Сенсиз тўйим қизимас.

Қўз қисиқ, тил қисиқмас,

Сeн қозоқми, мeн қозоқ?

Бирга униб ўсгаймиз,

Ёмонга бош қўшмаймиз.

Эгизакка ўхшаймиз,

Сeн қозоқми, мeн қозоқ?

Расул дўстим, қўлдошим,

Мухтор авeз йўлдошим,

Ўлжас мeнинг ўлжасим,

Сeн қозоқми мeн қозоқ?

Дард чeксанг, қалбимда ғам,

Қувонсанг, мeнга байрам.

Қозоқроқман сeндан ҳам,

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |