0

Қозоғистонда собиқ вазир ўринбосари қўлга олинди

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 02/03/2018, 23:03
  • Просмотров: 142

Қозоғистон Республикасининг собиқ энергетика вазири ўринбосари Ғани Садибеков ва жиноятда гумон қилинаётган қатор шахслар қўлга олинди. Tengrinews "АДГСПК" расмий вакили Нурлан Жахин берган маълумотга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.

"Коррупцияга қарши курашиш миллий бюроси томонидан Энергетика вазирлигидаги мансабдор шахсларнинг жиноий қилмишларига чек қўйилди. Собиқ энергетика вазири ўринбосари Садибеков "Аймак" пудратчи ташкилоти раҳбари Д.Дуанбек билан келишиб, Шучинск-Боровский курорт зонасидаги кўлни тозалашга ажратилган йирик миқдордаги бюджет маблағларини ўмаришга уринган. Жиноят схемасида шунингдек Энергетика вазирлиги департаменти раҳбари Ж.Нурбеков ва пудратчи вакиллари С.Жумалинов ва Б.Кадирберлин иштирок этишган. Садибеков томонидан имзоланган ҳужжатларга кўра, 2017 йилда 3,6 миллиард тенге суммага баҳоланувчи ишлар ортиғи билан тўланган. Бу суммадан 1 миллиард тенгедан зиёди нақдлаштирилган ва ўмарилган, улар тинтув давомида олиб қўйилди", - дейди расмий вакил.

"2018 йилда кўлни тозалаш ишлари учун ажратилган 1,5 миллиард тенге ўмарувининг олди олинди. Садибеков, Нурбеков, Дуанбек, Жумалинов ва Кадирберлин қўлга олинди. Тергов ишлари ўтказилмоқда", - қўшимча қилади Нурлан Жахин.

Ғани Садибеков 1967 йилнинг 23 октябрида дунёга келган. Турли вақтларда Жамбил вилояти аким аппарати раҳбари, Жамбил вилояти аким ўринбосари ва Павлодар вилояти аким ўринбосари лавозимини эгаллаган. Садибеков 2016 йилнинг 3 майидан энергетика вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |