Рамазон айтишнинг тартиб-қоидаси мавжудми? » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

Рамазон айтишнинг тартиб-қоидаси мавжудми?

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 09/06/2018, 21:03
  • Просмотров: 14

Рамазон айтишнинг ўз йўл-йўриғи, тартиб-қоидаси ҳам мавжудки, буни кўпчилик унутишгандек, назаримизда.

Рамазон айтиш халқимизнинг миллий қадриятига айланиб улгурган, десак муболаға бўлмайди. Унда одамларнинг эзгу умидлари, орзу ҳаваслари, ниятлари мужассамдир. Бир сўз билан айтганда, унда мусулмонларнинг қўшиққа жо бўлган эзгу нияти ва холис тилаклари бор. Бироқ рамазон айтишнинг ўз йўл-йўриғи, тартиб-қоидаси ҳам мавжудки, буни кўпчилик унутишгандек, назаримизда.

 

Муборак Рамазон ойи бошланди дегунча, ёш болалар иккита-учта бўлиб, рамазон куйлаб келишади. Бу ҳолат, айниқса, кўп қаватли уйларда урфга айланган.

 

Яқинда бир киши айтади. "Бекатда такси кутиб тургандим, олдимга етти-саккиз яшар бола келиб, баланд овозда рамазон айтиб кетди. Аввалига унга қараб туравердим. Сўнг кетавермагач, сўзларига қулоқ тутдим. Барчаси ажойиб, илиқ, дилга ёқувчи гаплар. Кўнглим бўшаб кетди ва пул узатдим. Бола хурсанд бўлди. Уни узоқ вақт кузатиб турдим. У бошқаларнинг олдига ҳам борди...”

 

Айни кунларда бу каби ҳолатларни жуда кўп учратамиз. Аслида рамазонни ким, қачон, қаерда айтиши керак? Ушбу савол ҳар биримиз учун қизиқ, албатта.

 

– Рамазон аслида Рўза ойининг фақатгина учинчи кунида айтилиб келинган, – дейди Навоий вилояти бош имом-хатиби Тоҳир Рўзиев, – Мусулмонларда бировнинг эшигини тақиллатиб ёки пул учун рамазон айтиш уят ҳисобланган. Кенг кўчада одамлар йиғилишиб ёш болаларга, боланинг айтгани ижобат бўлади, деб рамазон қўшиғини айттиришган ва уларнинг оғизлари ширин бўлиши учун ширинлик беришган.

 

Ҳозирги кунда болаларнинг "пул беринг” зайлидаги рамазон айтишлари, умуман олганда, мусулмонлар одатига тўғри келмайдиган ҳодиса-иллатдир. Болага уқтириб бўлмайди деганларидек, ҳозирги ёшларга ҳам уқтириб бўлмаяпти. Буларнинг қилиб юрган ишлари тиланчиликдан бошқа нарса эмас, назаримда.

 

Ахир халқимиз азал-азалдан тиланчиликдан ор қилиб келган. Ҳозирги кунда бизнинг диёримизда бир кунлик ризқини топа олмайдиган киши йўқ бўлса керак. Шундай экан, бир кунлик ризқи бор кишиларга тиланчилик қилиш ҳаром ҳисобланади. Шунинг учун уларга бериш ҳам ҳаромдир. Мабодо шундай пайтда кўнглингиз бўлмаса "ҳадя” деб беринг.

 

Азизлар, миллатимизга ярашадиган ишларни қилайлик. Рамазон оддий қўшиқ эмас, у исломий қўшиқ. Келаси йилги муборак ойларга ҳам эсон-омон етайлик ва ўша рамазондаги эзгу тилаклар барчамизга ёр бўлсин


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |