Рамазонда ошқозонни тозалаш борасида табибларнинг насиҳатлари » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

Рамазонда ошқозонни тозалаш борасида табибларнинг насиҳатлари

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 08/06/2018, 12:06
  • Просмотров: 14

«Muslimaat.uz» муслималар саҳифаси Рамазон ойи кириши муносабати билан, ошқозонни тозалаш борасида табибларнинг бир неча насиҳатларини ҳавола қилди.

1. Ошқозонни дам қиладиган маҳсулотларни: сут, дуккакли ўсимликлар (турк нўхати, ясмиқ дони (чечевица), яшил нўхат, банан ва қандолат маҳсулотлари истеъмолини камайтириш лозим.
2. Олма, шафтоли, сабзи, цитрус мевалари (апельсин, лимон, грейпфрут) ва кўкатлар озуқавий толаларга бойдир. Улар ичакларни тозалашга ёрдам беради.
3. Кўп миқдорда сув ичиш жисмни зарарли моддалардан тозалайди. Шуни таъкидлаш керакки, таомни яхшилаб чайнаб ейиш зарур. Овқатни тез ейиш ёки очиқ оғиз билан чайнаш мумкин эмас. Бундай қилиш кўп ҳавони кириб кетишига сабаб бўлади. Бу ошқозоннинг дам бўлишига олиб келади.
4. Яна шуни таъкидлаш лозимки, ўтирган вақтда қоматни тўғрилаб ўтириш лозим. Айниқса, компьютер олдида узоқ вақт ўтирадиганлар.
5. Қорин тўқ вақтида жисмоний машқларни ҳар куни камида 15 дақиқа бажаринг. Ҳар қандай нарсани тановул қилишдан олдин ҳам бир-икки машқларни бажариш керак. Бир пиёла сувга ивитилган бир қисм зирани солиб бир бўлак лимон билан истеъмол қилиш, йиғилган ёғларни кетказишга ёрдам беради.

Қорин соҳасидаги ёғларни қандай камайтирамиз?

6. Кун ора кўк чой ичишни кўпайтириш туриб қолган заҳарлар ва зарарли суюқликлардан халос бўлишга ёрдам беради. Уйқудан олдин ёввойи тошчўп (тимьян) ва мойчечак гулларидан тайёрланган чойни ичиш қорин дам бўлишидан ва газлардан халос қилади.
7. Сут ичишдан четланинг. Чунки у кўп миқдордаги ҳавони ютишга ва қоринни дам қилишга олиб боради. Ёғи кам йогурт тановул қилиш, жисмдаги ёғларни чиқаришга ва мускулларни муҳофаза қилишга яхши кўмакчидир.


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |