Ravon машиналарининг Россияда қимматлашиши сабаби маълум қилинди » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

Ravon машиналарининг Россияда қимматлашиши сабаби маълум қилинди

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 09/04/2018, 23:18
  • Просмотров: 19

Аввалроқ Россияда Ravon автомобилларининг нархи ошгани маълум қилинганди. 9 апрелда компания махсус матбуот баёнотида нархлар ошишининг сабабини тушунтирган.  

“2018 йил 1 апрелдан нархларнинг ошиши Россияда автомобил техникасини утиллаштириш йиғими бўйича нархлар ошгани билан боғланган. Двигатели ҳажми 1 литрдан 2 литргача бўлган енгил машиналар учун утиллаштириш йиғими 90 фоизга ошди. Бунга кўра, Ravon’нинг 1,25 литрли ва 1,5 литрли двигателга эга моделлар қатори бу оралиққа тушади. Ravon’нинг барча автомобиллари GM Uzbekistan заводларида ишлаб чиқарилади ва Россияга экспорт қилинади”, деб маълум қилинган хабарда.

Россияда сотилишга мўлжалланган Ravon автомобилларининг нархлари моделига боғлиқ равишда 10-30 минг рублга ошганди.

“Автостат” таҳлилий компаниясининг маълум қилишича, Россияда Ravon автомобиллари савдоси ҳажми 2018 йилнинг 1-чорагида 2,5 мартага ошиб, 4,1 минг донани ташкил қилган.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |