0

Роналду можароси фонида «Ювентус» акциялари нархи пасаймоқда

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 05/10/2018, 22:08
  • Просмотров: 15

Италиянинг «Ювентус» клуби акциялари Милан биржасида 5,8 фоизга қадрсизланди ва бир акция нархи 1,25 долларгача тушди. Бу пасайиш жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдуга қарши айблов можароси фонида рўй бермоқда.

28 сентябрь куни Германиянинг Der Spiegel нашри 34 ёшли америкалик Кэтрин Майорганинг бошдан кечирганларини эълон қилган эди. Унинг сўзларига кўра, Криштиану Роналду уни 2009 йилнинг 13 июнида Лас-Вегасдаги меҳмонхоналарнинг бирида зўрлаган. Даъвогар томоннинг айтишича, 2010 йилда Майорга футболчининг вакиллари билан 375 минг доллар эвазига жим юриш бўйича келишув тузган.

Мақола эълон қилингач, Лас-Вегас полицияси Роналдуга қарши ишни қайта кўриб чиқишни бошлади.

Бундан аввалроқ Роналдунинг ҳомийлари Nike ва EA Sports футболчи ҳақидаги хабарлардан ташвишда экани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

Чемпионлар лигасининг 5 карра ғолиби, 5 марта «Олтин тўп» соҳиби Криштиану Роналду шу йилнинг 10 июлида 100 миллион евро эвазига «Реал»дан «Ювентус»га ўтганди. Норасмий маълумотларга кўра, у 4 йиллик шартнома бўйича йилига 30 миллион евродан маош олади.


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |