0

Россияда Ўзбекистон фуқароси калтаклаб ўлдирилди

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 21/07/2018, 21:05
  • Просмотров: 27

47 ёшли ўзбекистонликнинг жасади бош суягида жиддий жароҳат билан топилган.

 

Бугун, 21 июль куни Ленинград вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари Ўзбекистон фуқаросининг ўлими билан боғлиқ жиноий ишни очди. Воқеа ҳафта бошида Мурино посёлкасидаги қурилишлардан бирида содир бўлган.
 
47 ёшли ўзбекистонликнинг жасади 16 июль куни бош суягида жиддий жароҳат билан “Новая” кўчасидан топилган. Бир неча кун ўтиб, полиция 26 ёшли ишсиз бўлган маҳаллий фуқарони ҳибсга олган.
 
Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотига кўра, биргаликдаги ичкиликбозлик вақтида ёш йигит мигрантни қаттиқ урган. Олинган жароҳатдан ўзбекистонлик воқеа жойида ҳалок бўлган.
 
Айбдорга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 111-моддаси билан жиноий иш очилган.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |