Рўмол ва ибодат либоси: масалага ким ойдинлик киритади? » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

Рўмол ва ибодат либоси: масалага ким ойдинлик киритади?

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 29/04/2018, 18:14
  • Просмотров: 21

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Исломда «ибодат либоси каби тушунча йўқлиги»ни билдирди. Шу ўринда қонунчиликда назарда тутилган ҳолат, яъни мусулмонлар учун рўмол ва бошқа кийимларни ибодат либоси сифатида қабул қилмасликни сўраб, қонунчиликка ўзгартиришлар киритилишини таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

«​Исломда бундай тушунча йўқ, кишининг аврати ёпиқ бўлиши сўралади. Қандай кийимда бўлса ҳам, ибодат учун [мос ва покиза] бўлиши сўралади. Шунинг учун бу терминларни (ибодат либоси - таҳр.) қайта кўриб чиқиш керак. У ибодат либоси деган терминни муомаладан чиқариб ташлаш лозим»​, – дейди Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов.

Маълумот учун, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуннинг 14-моддасида диний урф-одатлар ва маросимлар ҳақида сўз боради. Унда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмайди.

Айнан шу нуқтайи назардан қаралганда, аёлларнинг рўмол ўраб жамоат жойида юриши, давлат ташкилот ва идораларида меҳнат қилишига норасмий тақиқ жорий этилган. Ушбу ҳолатга мутасаддилар икки йўл билан жавоб бериши мумкин: жамоат жойида ибодат либосида юриш мумкин эмаслиги юқорида қайд этилган модда билан тақиқланган. Ёки ташкилот ходимларининг ахлоқ-одоб, меҳнат қилиш ички тартиб қоидаларига кўра, ходим иш жойида бош кийимсиз, белгиланган тартибдаги иш либосида юриши лозим. Вазиятдан ойдинлашадики, виждон эркинлиги каби конституцион ҳуқуқ ва эътиқод эркинлиги қуйи ҳужжатлар билан мослаштирилмаган.

Муфтий Усмонхон Алимов таъкидлаганидек, Ислом динида «ибодат либоси» деган тушунча мавжуд бўлмаса, (чунки динда ҳар қандай кийим бўлса ҳам, белгиланган тартибга кўра кийиниш одоби кўрсатилган) тегишли қонунлар янги таҳрирда қабул қилиниши лозим. Худди шу фаразни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нурийман Абулҳасан ҳам тасдиқлади.

Фото: Халқаро Пресс Клуб

«​Тез орада бу масалага нуқта қўйилади: «ибодат либоси» туфайли турли тушунмовчиликлар юз бермайди»​, дейди у.

Нурийман Абулҳасаннинг айтишича, рўмол ўраб юриш бўйича ҳеч қандай тақиқ мавжуд эмас. Кўчада минглаб аёллар эркин ўзи истаган либосда юриши учун Ўзбекистонда барча шароит бор. Бироқ, Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, Оқ олтин шаҳарчасида истиқомат қилувчи Н.Ш. жамоат жойида рўмол ўраб юргани учун ҳуқуқбузар сифатида маъмурий жавобгарликка тортилгани ҳақида мақола эълон қилинганди. Бундан ташқари, Наманган вилоятида коллеж талабасидан рўмолини ечишни сўраган Ёшлар иттифоқи етакчисининг ҳаракатлари ҳам катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

Фото: Халқаро Пресс Клуб

Масала ҳамон очиқ қолмоқда: янги таҳрирдаги қонунда ибодат либоси тушунчаси олиб ташланган тақдирда ҳам, иш ва ўқиш муассасаларида, умуман кундалик ҳаётда мусулмон кишининг ҳақ-ҳуқуқлари тўлиқ ҳимоя қилинадими, буни вақт кўрсатади


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |