Scorpion фильмининг суратга олиш ишлари якунига етди. Премьера қачон? » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

Scorpion фильмининг суратга олиш ишлари якунига етди. Премьера қачон?

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 09/06/2018, 21:37
  • Просмотров: 21

Фильмда Фарход Маҳмудов, Карим Мирходиев, Юлдуз Ражабова, Раъно Шодиева каби таниқли актёрлар иштирок этган.

 

1 июнь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Scorpion фильмининг суратга олиш ишлари ўз ниҳоясига етди.
 
Кўплаб хорижлик мутахассислардан таркиб топган ижодий гуруҳ уч ой давомида Тошкент, Санкт-Петербург ҳамда Марокашнинг бир қанча шаҳарларида қизғин иш олиб борди.
 
Ёшлар ўртасида халқаро жиноятчиликка қарши курашишга даъват этувчи фильмда Фарход Маҳмудов, Карим Мирходиев, Юлдуз Ражабова, Раъно Шодиева каби таниқли актёрлар иштирок этган.
 
Шунингдек, фильмда машҳур туркиялик актёр Мурат Йилдирим ва россиялик актёр Вячеслав Разбегаев ҳам суратга тушган.
 
Ҳозирда ижодий гуруҳ фильмнинг кейинги босқич жараёнини устида ишлмоқда. Жараёнда хорижлик мутахассислар жумладан, фильмнинг овоз дизайни устида Гэри Буржуа (АҚШ, “Превосходство борна”, “Первые мстители”) ва Алексей Синицин (Россия. “Савва”, “Защитники”) ишлайди. Овоз устида ишлаш жараёни “Мосфильм” киноконцерни негизида амалга оширилади.
 
Ранг-тасвир ишлари “Легенда 17”, “Движение вверх”, “Викинг” каби фильмларда ишлаган Москванинг “Color Kitchen” компанияси ҳамкорлигида олиб борилади. Фильм мусиқаси учун росиялик таниқли бастакор Илья Зудин (“Динамит” гуруҳининг собиқ солисти) таклиф қилинган.
 
Маълумот ўрнида, ушбу лойиҳа Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан суратга олинган бўлиб, фильм премьераси жорий йилнинг октябрь ойида ўтказиладиган “Prologue” Халқаро кинофестивалида намойиш этилиши режалаштирилган.




























DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |