"Сени кўришга кўзим йўқ дугон!" ёхуд дугоналарининг суратини интернетга жойлаб, улар шаънини ботқоққа ботирган қиз » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

"Сени кўришга кўзим йўқ дугон!" ёхуд дугоналарининг суратини интернетга жойлаб, улар шаънини ботқоққа ботирган қиз

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 08/06/2018, 12:45
  • Просмотров: 11

Сурхондарё вилоятида яшовчи (қизнинг исми-шарифи ва яшаш манзили сир тутилган) С. исмли қиз Интернетдаги «Telegram» мессенжерига бир неча телефон рақамлари ёрдамида аъзо бўлиб, «Qiziriq City» деб номланган гуруҳ очган. Гуруҳга эса асосан яқин дугоналарининг суратларини жойлаштириш билан шуғулланиб келган. Дугоналарининг суратини шунчаки жойлаштирса, бошига кулфат тушмасди. Аммо у суратлар остига бу қизлар фоҳиша эканини, лекин улар билан жинсий муносабатга киришиб бўлмаслиги, сабаби, барчалари СПИД билан оғриганларини ёзиб, бировларнинг ҳалол, пок, ҳаёли қизларини, фарзандларини ботқоққа ботириб ташлаган.

Ҳар бир жиноятнинг ўз жазоси бўлганидек, бу ўзбошимча қиз ҳам арзирли жазодан мосуво қолмади. Уни республика жиноят мажмуасининг 139-140- моддаларига асосан икки йиллик мажбурий хизматга маҳкум этишди. Ишлаб топган даромадининг 20 фоизи давлат фойдасига олиб қолиниши белгилаб қўйилди.


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |