Сергели тумани ҳокими: "Автобозорни туманда қолдиришни истардим" » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

Сергели тумани ҳокими: "Автобозорни туманда қолдиришни истардим"

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 08/06/2018, 12:00
  • Просмотров: 11

Сергели тумани ҳокими Нозим Ҳусанов шу ерда жойлашган автомобиль бозорини Тошкент ташқарисига кўчиришни истамаслигини тан олди. Бу ҳақда «Газета.uz»хабар бермоқда.

Олдинроқ пойтахтдаги барча йирик улгуржи бозорларни шаҳар четига кўчириш концепцияси ишлаб чиқилган эди. «Сергели» автомобиль бозори Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманига кўчирилиши режалаштирилган, аммо, ҳокимнинг матбуот анжуманида маълум қилишича, бу вариант ҳозир ҳам кўриб чиқилмоқда.

«Бозор жуда катта ҳудудни эгаллайди — 24 гектар. Бунинг учун худди шунақа ҳудудни топиш, ободонлаштириш, сўнг тадбиркорларимизни кўчириш лозим», — деди у.

Нозим Ҳусанов автобозорни Сергели туманида қолдириб, уни бошқа ерга кўчириш ниятини билдирди:

«Транспорт оқимига халақит бермаслиги учун. Кичик ҳалқа йўли бўйлаб Тошкент вилояти билан чегарадош мана шундай ҳудудлар бор».

Ҳокимнинг сўзларига қараганда, автобозор туман бюджетига йилига 11 миллиард сўм келтиради.

«Бу тушумни йўқотишни истамаган бўлардим. Ҳозир биз бозорни туманда қолдириб, айни пайтда у аҳолига халақит бермаслигини таъминлаш борасида таклифларни ўрганмоқдамиз», — таъкидлади Нозим Ҳусанов.

Сергели тумани 5600 гектар ерни эгаллайди, бу ҳудуддаги 39 маҳаллада 207,1 минг киши истиқомат қилади.


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |