0

Шарқий Ғутада 10 кун ичида 770 дан кўпроқ одам ҳалок бўлгани маълум қилинди

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 02/03/2018, 23:01
  • Просмотров: 137

Чегара билмас шифокорлар” (MSF, фр. Médecins sans frontières) ташкилоти Дамашқ яқинидаги Шарқий Ғутада 18 февралдан 27 февралгача тинч аҳоли орасидан 770 дан кўпроқ киши ҳалок бўлгани ва 4050 киши яраланганини маълум қилди.

Ташкилотнинг баёнотида айтилишича, охирги икки кун давомида Шарқий Ғута ўққа тутилиши давом этмоқда.

“Бизга маълум бўлишича, ҳудуддан тиббий эвакуация ўтказилмаган”, дейилган ташкилотда ва ҳудудга гуманитар етказмалар ҳам амалга оширилмагани қўшимча қилинган.

Ташкилот томонидан қўллаб-қувватланувчи тиббий муассаса уч марта ўққа тутилган. Охирги ўққа тутиш вақтида бир тиббий ходим яраланган. Умумий ҳисобда, ташкилот билан боғлиқ бўлган 20 та объектдан 15 таси ўққа тутилган.

Шарқий Ғутада жиддий гуманитар вазият юзага келган, жангарилар тинч аҳолининг ҳудуддан чиқиб кетишига йўл қўймаяпти, гуманитар юклар етказилиши ва ярадорлар олиб чиқилишига тўсқинлик қилмоқда. БМТ Хавфсизлик кенгаши қарама-қарши томонлардан бутун Сурия бўйлаб камида 30 кунга тўқнашувларни тўхтатиши ва гуманитар танаффусни таъминлашини талаб қилувчи резолюцияни қабул қилганига қарамасдан, тўқнашувлар тўхтамаяпти.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |