«Spark» жаҳон бозорини тарк этадими? » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

«Spark» жаҳон бозорини тарк этадими?

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 08/06/2018, 11:52
  • Просмотров: 13

Экспертлар жаҳон автомобиль бозорини тарк этишга яқин турган атомобиллар рўйхатини тузишди (ТОП-10). Рўйхатга нафақат эски, балки икки-уч йил илгари чиқарилган, бироқ савдоси юришмаётган автомобиллар ҳам киритилган.

«Xabar.uz» нинг маълум қилишича, бозордан кетишга даъвогарлар рейтинги етакчиси — «Audi R8». Сабаби, яхши сотилмаяпти. Худди шу муаммога «Audi TT Roadster» ва «Audi A5 Cabriolet» ҳам дуч келган.

Кроссоверларга талаб кучайиб кетгани «Buick LaCrosse» ҳамда «BMW 3-Series Gran Turismo»га акс таъсир қилди. «Chevrolet»лар — «Impala», «Sonic», «Spark» ва «Volt» эскирган моделлар сифатида рўйхатга киритилди.

Рейтингнинг охирги қаторларини «Mercedes-Benz SLC» ҳамда «Volkswagen Beetle» автомобиллари банд этган. Уларнинг нуфузи ҳавога заҳарли газлар чиқариш кўрсаткичлари қалбакилаштирилгани учун тушиб кетганди.


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |