Тадбиркорлик билан шуғулланишни истаганларга имтиёзли кредит берилади, фақат.. » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

Тадбиркорлик билан шуғулланишни истаганларга имтиёзли кредит берилади, фақат..

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 08/06/2018, 20:01
  • Просмотров: 13

Тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар энг кам иш ҳақининг юз эллик бараваригача миқдорда тавсиянома асосида берилади.

 

Аввалроқ, хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
 
Қарорга кўра, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишнинг ҳар бир босқичида мутасадди идоралар томонидан тизимли амалий ёрдам кўрсатилиши таъминланади.
 
Тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар энг кам иш ҳақининг юз эллик бараваригача миқдорда – оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғини тавсияномалари асосида берилади.
 
Энг кам иш ҳақининг минг бараваригача миқдордаги кредитлар эса белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови асосида, энг кам иш ҳақининг минг бараваридан ортиқ миқдорда тадбиркорлик субъектларининг инвестициявий лойиҳаларини кредитлашда қонун ҳужжатлари доирасида белгиланган таъминот турларига асосан ажратилади.


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |