Тадбиркорни 200 минг долларга чув туширган фирибгар аниқланди » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

Тадбиркорни 200 минг долларга чув туширган фирибгар аниқланди

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 08/06/2018, 19:33
  • Просмотров: 13

Хориждан ускуна олиб келиб беришни ваъда қилиб, қочиб юрган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 25 май куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2015 йил декабрь ойида Белтепа кўчасида яшовчи Б.П. ҳамкорликда тадбиркорлик билан шуғулланиши учун Н.Р.га Хитой Халқ Республикасидан спирт маҳсулотини ишлаб чиқаришга мўлжалланган жиҳозларни олиб келишини айтиб, алдов йўли билан ишончига кирган. Ундан 200 минг АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай воқеа жойидан яширинганлиги маълум бўлган.

 

Б.П.ни ушлаш чоралари кўрилган.


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |