Талаба қандай ҳолларда ОТМдан четлатилади? » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

Талаба қандай ҳолларда ОТМдан четлатилади?

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 09/06/2018, 21:05
  • Просмотров: 11

Талаба олий таълим муассасасида  белгиланган муддатларда фанларни ўзлаштира олмаган (академик қарздор бўлган) талаба олий таълим муассасаси ректори буйруғи билан курсдан қолдирилади.

 

Талаба олий таълим муассасасидан қуйидаги ҳолларда четлаштирилиши мумкин:

 

 

    ўз хоҳишига биноан;

    ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;

    саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);

    ўқув интизомини ва олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун;

    бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;

    ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);

    талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;

    вафот этганлиги сабабли.

 

 

Академик қарздорлиги туфайли курсдан қолдирилган талаба тўлов-контракт асосида ўқишини қуйи курсдаги ўқув семестри бошидан бошлаши мумкин.


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |