Telegram ишлади: Муаммолар бартараф этилди » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

Telegram ишлади: Муаммолар бартараф этилди

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 29/04/2018, 18:17
  • Просмотров: 21

Қатор мамлакатларда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам  кузатилаётган Telegram мессенжери фаолияти билан боғлиқ носозликлар бартараф этилди. 

Ундан аввал Павел Дуров Telegram мессенжери фаолиятидаги узилишлардан огоҳлантирган эди. Унинг сўзларига кўра, бу серверлардан бирининг қизиб кетиши билан боғлиқ бўлган.

Узилишлар энг кўп Россия, Украина ва Исроилда қайд этилган. Шунингдек Ўзбекистон, Саудия Арабистони, БАА, Испания, Италия, Буюк Британия, Швейцария, Германия, Нидерландия, Австрия, Эрон ва Малайзиядан ҳам шикоятлар тушган.

Скриншот / Downdetector

Таъкидлаш жоизки, "Роскомнадзор" 16 апрелдан бошлаб суд қарорига кўра Telegram'ни блоклай бошлаган. Telegram тўсиқларни енгиб ўтиш мақсадида Amazon ва Google хостингларидан фойдаланган. "Роскомнадзор" бу компанияларнинг IP-манзилларини ҳам блоклай бошлаган.


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |